Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 104 йиллиги нишонланди

Арнасойда ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 104 йиллиги нишонланди

06 ноябрь 2021 йил
482
0

Арнасой туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 104 йиллигига бағишланган "Буюк аждодларга муносиб авлод" шиори остида маънавий маданий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлими мутахассиси Шавкат Худойқулов, “Арнасой тонги” газетаси бош муҳаррири Хуршид Мирзаев, сиёсий партия раҳбарлари, туман Ахборот кутубхона маркази, туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ижодкор ёшлари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Хуршид Алимарданов Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти, юксак инсоний фазилатлари, халқимиз манфаатлари йўлидаги буюк хизматлари ҳақида сўз юритди. 

Тадбир давомида ижодкор ёшлар томонидан Шароф Рашидовнинг ижод намуналари тингланди.

Шунингдек 20 нафар ижодкор ёшлар ўртасида ватанни мадҳ этувчи мавзуда шеърият кечаси ташкил қилинда ва энг яхши шеър муаллифи сараланиб олинди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга эсдалик сифатида китоблар совға қилинди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар