Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракати асосчиси
Жадидлар ҳақида сўз борганда, аввало, бу сўзнинг қайси тилдан олингани, мазмун-моҳиятига эътибор қаратамиз. «Жадид» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «янги» демакдир. «Янги» маъноси, биз ўйлагандек оддийгина маънони ифодаламай, балки «янги тафаккур», «янги инсон, «янги авлод» сингари кенг маъноларни ўзида мужассам этган.
Жадидчилик эса, давлат, тузум, бошқарувни ислоҳ этиш ва миллатни ривожлантириш орқали, умуман, жамиятни янги тараққиёт босқичига олиб чиқишни мақсад қилган, шу билан бирга, аниқ амалий тадбирларни ўзида мужассамлаштирган ғоялар тизими.
Жадидлар юртни обод ва Ватанни мустақил кўришни орзу қилишди, шу йўлда фидойиларча курашишди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, биз қадимий ва бой тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозим. Уларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги мардона курашиш ва фидойилиги Янги Ўзбекистонни қуришда барчамиз, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши зарур.
Ана шундай маърифатпарварлардан бири, Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳақида сўз юритамиз. ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов 1878 йилдаТошкент шаҳрида таваллуд топди. Отасидан ёш етим қолгани туфайли дастлабки таълим-тарбияни онасидан олган. Сўнг ўз даврининг машҳур ўқитувчиси Усмон домладан илми қироат ва тажвидни ўрганиб, ҳофизи Қуръон бўлган. 1885-90 йилларда Бухородаги Мирараб мадрасасида таҳсилолган, аммо таҳсилни охирига етказмай, Тошкентга қайтиб келади.
У ХIХ асрнинг охиридан бошлаб жадидчилик ҳаракатларида фаол иштирок эта бошлади. Дастлаб, ўз ҳовлисида, кейинчалик Тошкентнинг турли даҳаларида жадид мактабларини очади. 1906 йилдан «Ўрта Осиёнинг умргузорлиги, тараққий», «Тараққий» газеталарида адабий ходим сифатида фаолият юритади. Сўнг «Хуршид» газетани ташкил этган. «Шуҳрат», «Тужжор», «Осиё», «Садойи Туркистон», «Нажот» ва «Кенгаш» газеталари ҳамда «Ал-ислоҳ» журнали самарали меҳнат қилди.
Мунаввар қори 1918 йилнинг апрелида Туркистон халқ дорилфунунининг асосчиси ва ректори этиб сайланади. “Турк ўчоғи” илмий-маърифий жамиятини ташкил қилади.
Мунавварқори 20-йилларда ўзбек юртининг мустақиллиги учун кураш вазифасини ўз олдига қўйган “Миллий иттиҳод” ва “Миллий истиқлол” яширин ташкилотларига раҳбарлик қилган.
Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси қатор дарсликлар муаллифи ҳамдир. Унинг «Адибиаввал» (1907), «Адиб ус-соний» (1907), «Усулиҳисоб», «Тарихиқавмтурк», «Тажвид» (1911), «Ҳавойижидиния», «Тарихианбиё», «Тарихиисломия» (1912), «Ер юзи» (1916—17), 4 қисмданиборат «Ўзбекча тил сабоқлиги» (Шорасул Зуннун ва Қаюм Рамазон билан бирга, 1925—26, 4-қисми мусодара қилинган) дарсликлари бир неча марта чопэтилган. 1914 йилда тараққий парвар ўзбек шоирларининг шеърларини жамлаб, «Сабзавор» номи билан нашрэтган.
Мунавварқори бадиий ижодда ўзини намоён қилади. Унинг кичик ҳикоялари, кўплаб шеърлари ўша даврдаги матбуотда чоп этилди. Ўзи муаллифлик қилган дарсликларга киритилган. У ўткир публицист адиб сифатида мақолаларида инсон ва жамият, дин ва диндорлик, ахлоқ, мустамлакачилик ва ҳуррият, давлат идораси масалаларига алоҳида эътибор қаратади.
Ҳаёти давомида ўз ватанини мустақил кўришни истаган маърифатпарвар 1929 йил 6 ноябрда қамоққа олиниб, Москва шаҳридаги Бутирка қамоқхонасида қатл қилинди. Ваганкова қабристонига дафн этилган эл фарзанди 1991 йилдарасманреаблитацияқилинган.
Муҳиддин ШАЙМАРДАНОВ,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети талабаси