Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Миллий қадриятларимизни тараннум этган Наврўз байрамида тарбияланувчиларнинг чиқишлари намойиш этилди

Миллий қадриятларимизни тараннум этган Наврўз байрамида тарбияланувчиларнинг чиқишлари намойиш этилди

19 март 2024 йил
53
0

Наврўз байрамининг юртимиз бўйлаб кенг нишонланиши боқий анъанага айланиб қолди. Гўё шу лаҳзаларда Наврўз айнан баркамол авлодни маънан камолга етказувчи, қалбимизга ёшлик уфурувчи  байрамга айлангандек. 

Бугун Арнасой тумани Янгибўстон маҳалласида 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ассалом Наврўз!” деб номланган маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячилари ва тарбияланувчилари, Янгибўстон МФЙ аҳолиси ҳамда маҳалла нуронийлари, ота-оналар иштирок этишди.

Байрам тадбирида аввалида мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан миллий таомларимиз нишонаси бўлмиш "Сумалак" ҳамда баҳорий таомлар тайёрланиб тадбир иштирокчиларига улашилди.

Болажонларимиз томонидан ижро этилган   қўшиқлар ва рақслар кўтаринки кайфият бахш этиб, барчага  манзур бўлди.

Албатта янгиланиш ва яшариш фасли бўлган баҳор байрами Наврўзи айёмида “Келин салом”, “Лапар айтиш”, “Миллий кураш”, “Варрак учуриш”, “Кўпкари”, “Чиллик” ҳамда миллий таомлар тайёрлаш каби миллий анъаналаримиз ва қадриятларимиз тарбиячи ва тарбияланувчи болажонлар ижросида талқин этилди.

Айниқса, жажжи болажонларнинг миллий куй-қўшиқлари ижроси ҳамда  қизолоқларнинг миллий қўшиқларга ҳамоҳанг равишда рақслар ижроси тадбир иштирокчиларга кайфият улашиб байрамга ўзгача шукуҳ бахшида этди.

Бизнинг мактабгача таълим ташкилотида ҳар бир байрам тадбирларида танловлар ўтказилиши анъанага айланган, - дейди Арнасой тумани 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Соҳиба Анварова. –  Бугун ҳам Наврўз байрами тадбирида мактабгача таълим ташкилотида 4 та гуруҳ тарбиячиларининг ота-оналари ўртасида 5 та шарт асосида ўзаро беллашди.

Албатта мазкур байрам тадбирда 1-шарт юзасидан “Келин салом”, “Миллий лапарлар айтиш”, 2-шарт “қўл жанги”, 3-шарт “Ҳалқа айлантириш”, 4- шарт “Эркин мавзу”, 5-шарт “Миллий таомлар намойиши” асосида тарбияланувчиларнинг ота-оналари қизиқарли тарзда белашди. 

Ушбу байрам тадбиридаги беллашувда 9-сонли ДМТТ мудираси С.Aнварова, методист Х.Хакимова, Янгибўстон МФЙ хотин-қизлар фаоли Г.Суннатова, 2-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси М.Ражабовалар ҳакамлик қилиб, баҳолаб боришди. Беллашув якуний натижаларига кўра 1-ўринни кичик гуруҳ ота-оналар жамоаси, 2-ўринни катта гуруҳ ота-оналари, 3-ўринни тайёрлов гуруҳ ота-оналари ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиб бўлган жамоалар ДМТТ маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда ушбу ўтказилаётган беллашув Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналар, маҳалла ҳамда мактаб ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар