Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ТУМОВДАН САҚЛАНИНГ!

ТУМОВДАН САҚЛАНИНГ!

23 февраль 2024 йил
78
0

Ўлкамизда қиш фасли якунига етиб бораётган бўлса-да, аҳоли ўртасида, айниқса мактаб ёшидаги болалар ўртасида тумов касалликлари тез-тез учраб турибди.

Ушбу касаллик жаҳон миқёсида энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, асосан кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда пайдо бўлар экан. Асосий сабабларидан бири, шу даврда жисмоний иш қилиш фаолияти пасайиши, одам бадани заифлашиши ҳамда совуқ ҳавода нафас олиш тезлашишидир.

Ўқувчиларни назарда тутадиган бўлсак, уларнинг об-ҳавони ҳисобга олмай кийиниши сабаб баъзи аъзолари совуқ қотади. Шу билан бирга, совуқ туфайли кучли овқатлар: қовурилган овқатлар, тухум, сут ва айниқса ширинликни кўп истеъмол қилишади, натижада кучсизланган баданда мувозанат бузилади. Натижада шамоллашга мойиллик келиб чиқади.

Юқоридаги ҳолат келиб чиқмаслиги учун куздан бошлаб то баҳоргача шолғом шўрва ичиш, шолғом ва турп истеъмол қилиш айни муддаодир.

Халқимиз тумовнинг олдини олиш ёхуд даволашга доир қатор усулларни кенг қўллайди. Абу Бакр ар-Розий тумовнинг давоси ҳақида гапириб, беморнинг бошидан иссиқ сувни то уни мияси яхши сезмагунча жилдиратиб, оз миқдордан қуйиб турилишини тавсия қилади. Абу Али инб Сино тумов бўлган одамни тўйиб овқат эмаслигини ва доим бошни иссиқ сақлашни тавсия қилади.

Азизлар, келинг, тумов текканда тезда оёққа туришингизга ёрдам берадиган бир нечта муҳим қоидалар ҳақида гаплашамиз:

  1. С витаминини кўпроқ истеъмол қилинг. Салқин мавсумда ҳар қандай парҳез ёки очлик билан даволанишни четга суриб туриш лозим. Сабаб, бу даврда организм оқсиллар, яъни гўшт, балиқ, сут ва қатиқ маҳсулотларига эҳтиёж сезади.
  2. Тумов билан касалланган кишилар одамлар аксирганда касалликни юқтириб олмаслик учун кун давомида цитрус мевалар, малина ва қулупнай (мураббо кўринишида чой билан ёки табиий ҳолича), пиёз, саримсоқ, турп (хомлигича), қайнатилган наъматак шарбатини истеъмол қилиш тавсия этилади.
  3. Шамоллаш мавсумида (аслида, ҳар куни) бадантарбия қилишни канда қилманг! Оддий ҳаракатлар ҳам қон айланишини яхшилайди, организмингиз кераксиз бактериялардан тозаланади. Кечқурун агар совуқ сувда чайинишга қўрқсангиз, аввал совуқ сувда намланган сочиқ билан, сўнгра то баданингиз қизаргунча қуруқ сочиқ билан артиниш тавсия этилади.
  4. Тумовни енгишнинг энг яхши усули бу фаолликдир! Кунига камида бир марта тоза ҳавода сайр қилиб туриш керак. Лекин айланишга эрталаб ёки кечқурун чиққанингиз маъқул. Чунки серқатнов кўчада тумовга чалинганлар сони ҳам кўпроқ бўлиши табиий ҳол. Айтганча, офис ҳам энг кўп инфекция тўпланадиган жойларга киради. Агар тумовни юқтириб олишга улгурган бўлсангиз, бу ҳолда ҳаракатсизлик, яъни ўриндан турмай ётиш сиз учун катта зиён. Чунки узоқ вақт тўшакда михланиб ётиш ўпка ва нафас йўли вентиляциясини сустлаштиради. Бронхит ва ўпка яллиғланиши ҳаракатсизликни, яъни ётишни яхши кўрадиган инсонларда кўпроқ кузатилади.

Ҳеч қачон касалликни тик оёғда юриб ўтказманг. Шамоллашга қарши дори ичиб касаллик симптомларини йўқотдим, бўлди деб ўйласангиз, катта хато қилган бўласиз. Чунки келгуси сафар касаллик сизда узоқроқ ва жиддийроқ кечиши мумкин.

Унутманг, сизнинг саломатлигингиз нафақат ўзингиз, атрофингиздаги яқинларингиз учун ҳам муҳимдир!

Шерзод УЛАШЕВ,

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети талабаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар