Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда соғлом турмуш тарзига қаратилган тадбир ўтказилди

Арнасойда соғлом турмуш тарзига қаратилган тадбир ўтказилди

20 июнь 2022 йил
206
0

Соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, жумладан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади.

Шу боис ҳам, Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мунтазам равишда соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасида оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Арнасой тумани Олтин водий ва Бобур МФЙларда “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида оилалар иштирокида ўтказилди.

– Қайд этиш жоизки, дунё миқёсида қон босимининг ошиши кўпроқ ёшларда учраётгани, одамлар юрак-қон томир, нафас олиш органлари, диабет, саратон касалликлари билан кўпроқ оғримоқда, - дейди Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Муҳаббат Абдусотторова. – Ушбу юқумли бўлмаган хасталиклар келиб чиқишининг энг асосий омилларидан бири соғлом турмуш тарзига амал қилмасликдир. Юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ўлим ҳолатларининг асосий сабабчиси ҳисобланади.

Хақиқатдан ҳам соғлом турмуш тарзи — инсоннинг кун тартибига риоя этиши, фаол ҳаракат асосида организмини чиниқтириши, спорт билан шуғулланиши, тўла ва сифатли овқатланиши, гигиеник қоидаларга амал килиши, зарарли одатлардан ўзни тута билишидир.

Тадбир давомида йиғилганлар ўртасида жисмоний машқлар ўтказилиб, тўғри овқатланиш борасида оммага кенг тушинчалар берилди.

Шунингдек носоғлом турмуш тарзи ва жисмоний нофаоллик юрак-томир тизими касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали яллиғланиши, қандли диабет каби юқумли бўлмаган хасталикларни келтириб чиқаргани боис бутун дунё бўйича ногиронлик ва барвақт ўлимларнинг етакчи сабабларидан ҳисобланиши қайд этиб ўтилди. 

Доимий равишда кундалик овқатланиш рационида витаминларга бой табиий маҳсулотлар бўлиши зарурлиги такидланди. Одамлар қизиқишига сабаб бўлаётган бу каби оммавий саломатлик тадбирлари ҳам фаол жисмоний ҳаракатга чорлаб, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этаяпти. 

 

Нилуфар КАТТАБЕКОВА

Арнасой тумани кўп тармоқли Марказий

поликлиникасининг катта ҳамшираси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар