Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасига электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қуввати 160 кВт ли генератор ўрнатилди

Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасига электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қуввати 160 кВт ли генератор ўрнатилди

27 январь 2023 йил
123
0

Бугунги кунда ижтимоий соҳалардан бири бўлган тиббиёт соҳасига ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги замирида аҳолининг саломатлиги, беморларга ўз вақтида тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ётади.

Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасида Электр энергия таъминоти тизимида узулишларнинг олдини олиш мақсадида "ARNASOY GOLD TEX" MChJ томонидан ҳомийлик асосида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қуввати 160 кВт ли генератор ўрнатилди.

Ушбу ўрнатилган генератор электр тизимидаги қисқа узилишлар вақтида туман тиббиёт бирлашмасининг барча хоналарини ёритиш ва электр билан боғлиқ бошқа керакли муолажаларни қўллай олишда ўз самарасини бермоқда.

Бу каби амалий ишлар билан яқиндан танишиш ва туман тиббиёт бирлашмасида иситиш тизимларини кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими Хуршид Алимарданов билан биргаликда Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ташриф буюрди.

– Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда жазирама иссиқ мавсумидаги ёки қаҳратон қиш мавсумидаги совуқ об-ҳавода) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда, –дейди Арнасой туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Алишер Эсиргапов. - Бунда катта аварияларни ва бутун мамлакатда ҳамма истеъмолчиларни ўчишини олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбуран олиб келади. Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги “зўриқиш” турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади. 

Эндиликда туман тиббиёт бирлашмасида электр энергияси билан боғлиқ қисқа узулишлар ўрнатилган генератор орқали олди олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Расмий муносабат
18 январь 2023, Среда
Расмий муносабат
Муносабат
17 январь 2023, Вторник
Муносабат
Мурожаатлар ижобий ҳал этилди
07 апрель 2022, Четверг
Мурожаатлар ижобий ҳал этилди
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар