Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Арнасойда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

03 февраль 2022 йил
214
0

Арнасой туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев ташаббуси билан  Чинобод маҳалласида аҳоли тиббий кўрик ўтказилди.

Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази малакали мутахассислари ва Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Арнасой тумани 2-сектор худуди Чинобод МФЙда бўлдилар.

Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар хирург, педиатр, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, невролог, травматолог каби 13 турдаги тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳат ҳам олдилар.

Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди.

Тиббий кўрик жараёнида ҳудуддаги жами аҳолининг 92% қамраб олиниб, тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 5 нафар фуқарога Жиззах вилоят кўп тармоқли шифохонасига йўлланмалар берилиб, 6 нафар фуқаролар туман Тиббиёт бирлашмасига турли ташхислар қўйилиб даволаниш учун ётқизилди ва 32 нафар фуқаролар туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизиш режалаштирилди.

Уйда ётиб қолган ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 6 нафари малакали шикорлар кўригидан ўтказилди.

Ҳудудда ижтиоий дорихона йўқлиги сабабли тиббий кўрик жараёнида беморларнинг дори-дармонга эхтиёжи ҳисобга олиниб, кўчма аптека жалб қилинди.

Айниқса чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида 30 нафардан ортиқ тиббий ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга дори-дармонлар бепул берилди.

Шунингдек маҳалладаги 4 та мактабгача таълим масканларидан 152 нафар тарбияланувчилар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жойларда бу каби тиббий кўриклар турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар