Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

Расмий муносабат

18 январь 2023 йил
128
0

Аввал хабар берганимиздек ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Арнасой туманидаги шифохона совуқлиги боис иссиқлик тизими ишламаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан эътироз билдирилган.

Маълум бўлишича, “Arnasoytumangaz” газ таъминоти бўлими 2023 йил 11-январ куни кеч соат 22:15 лар атрофида ҳавонинг кескин совиши натижасида туман марказига келаётган юқори босимли ер усти газ қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли табиий газ берилиши вақтинчалик тўхтатилган вақтда Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам табиий газ ўчирилган. Шу боис иссиқлик тизимидаги сувлар музлаб қолмаслиги учун масъул ходимлар томонидан тўкиб ташланган.

Бу каби ҳолат 12 январ куни кеч соат 19:30дан 21:00 гача иккинчи бор газ ўчганида ҳам иссиқлик узатувчи қувурлардан сувлар қайтадан тўкиб ташланган бўлсада, 13-14 январ кунлари иссиқлик узатувчи қувурларни қайта сув билан тўлдириш вақтида иссиқлик тизимида носозлик рўй берган. Боиси тиббиёт бўлимининг бир қисмида иссиқлиқ тизими қувурларида қолиб кетган сувлар анамал совуқ туфайли музлаб қолганлиги кузатилган. Натижада туман тиббиёт бирлашмасидаги 2 та катта (котёл) қозонхона қувурлари анамал совуқ туфайли музлаб қолган.

Бугун туман ҳокими бошчилигида кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли бинонинг бир қисмида иситиш тизими ишга туширилди.

Ҳозирда тиббиёт бирлашманинг ишга тушган 20 ўринли бўлимида шифокорлар беморларни қабул қилиб уларга тиббий ёрдамлар кўрсатмоқда. Иссиқлик тизими  хона ҳарорати бўйича 26 даража кўрсатиб турибди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ҳокими ва вилоят прокурорлари туман тиббиёт бирлашмасига ташриф бюриб, у ерда ётган беморларнинг ҳолати билан яқиндан танишда ва иссиқлиқ тизими борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шунингдек, бинонинг қолган қисмидаги иссиқлик тизимини яхшилаш мақсадида бугун Арнасой туман ҳокимлиги Молия бўлими томонидан 150 млн сўм маблағ ажратилган бўлса, "ARNASOY GOLD TEX" MChJ томонидан ҳомийлик асосида 2 та 175 кВа ли генератор бериладиган бўлди.

Ҳозирда, тиббиёт бирлашмасида иссиқлик тизимидаги носозликларни бартараф этиш учун таъмирлаш мантаж ишлари олиб борилмоқда ва тез орада туман тиббиёт бирлашмаси тўлиқ иш фаолиятга қайтади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар