Арнасойда “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди
Арнасой тумани 8-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат – ёшлар ўртасида ёт ғоялар, терроризм, диний экстремизмга қарши курашда илмнинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Дин ишлар қўмитаси туман бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ҳодимлари иштирок этди.
Тадбирда қайт этилдики, фуқароларга юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидаларни ва носоғлом фикрларни сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги тушинтириб ўтилди.
Шунингдек, диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, тақиқланган китобларни олиб кирмаслик, жамиятда «Жаҳолатга қарши — маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, оила муқаддаслиги юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир якунида ўқувчи ёшларга “Меҳр-5” операцияси доирасида ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати