Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда «Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасойда «Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди

02 март 2023 йил
96
0

Арнасой туман Маданият марказида «Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ва Арнасой туман бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман “Раҳмон” жоме масжиди каби ташкилотлар ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тадбирда ёши улуғ нуронийлар ва уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ёшлар ўртасида терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишга эътиборни янада кучайтириш, шунингдек, биргаликда самарали фаолият олиб боришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугун дунё миқёсида инсоният учун тобора хавфли тус олиб бораётган экстремизм ва терроризим, унинг салбий оқибатлари ва иллатлари, аҳоли ва ёшларга терроризм ва экстремизмнинг қанчалик даражада инсон ҳаёти ва давлат бошқаруви тизимида хавфли эканлиги тушунтирилди. Айни пайтда дунё миқёсида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик натижасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталинди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро миқёсида нутқ ва маърузаларида терроризм, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши кураш борасида дунё афкор оммасини биргаликда курашга даъват этиб келмоқда. Бундай хавф-хатарларга қарши фақат куч ишлатиш усуллари билан эмас, балки биринчи навбатда, айниқса, ёшлар ўртасида, зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

– Бугунги кунга келиб ер юзида истиқомат қилаётган қарий 8 миллиард кишининг 2,3 миллиарди ёшлар, – дейди  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими раҳбари Аброр Атакулов. – Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар мамлакат аҳолисининг 55 фоизини, яъни 18 миллион нафарини ташкил этади. Шу маънода кўпгина давлатларда экстремизм, терроризм ва радикализм каби ғоявий таҳдидларнинг ёшлар онгига салбий таъсири бошқа хавфли омилларга нисбатан бирмунча юқори. Халқаро ҳамжамият, хорижий ва минтақавий ташкилотлар томонидан жаҳон миқёсида ушбу хатарларга қарши курашиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Табиийки, айни йўналишда маълум маънода ижобий натижаларга ҳам эришилмоқда.

Тадбир давомида масъуллар терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши самарали курашиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар