Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида ёшлар ўртасида йиғилиш ўтказилди

Арнасойда “Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида ёшлар ўртасида йиғилиш ўтказилди

06 февраль 2023 йил
110
0

Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши-фикр, ғояга қарши-ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ҳаммамизга маълумки ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади. Шундай экан биз ёшлар онгида ҳам она Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз, қадимий бой тарихимизга, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғуларини янада шакиллантиришимиз, келажак авлодларга етказиб, керак бўлса уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтиришимиз муҳим ўрин тутади.

Арнасой туман ҳокимлиги конференциялар залида ўтказилган учрашув ҳам айнан жаҳолатга қарши маърифат билан ёндашишга қаратилди.

Мазкур тадбирда Жиззах вилоят ИИБ бўлими бошлиғи Жасур Абдуллаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бўйича бош мутахассиси Ғулом Сайдуллаев, Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова,  туман тарғибот гуруҳи раҳбари Гулмира Зоидова, туман Халқ таълими мудири ўринбосари Ҳаким Болмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси бошлиғи Одил Зоидов, туман ИИБ терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Умид Сайфуллаев, тумандаги умумтаълим мактабларининг Маънавий маърифий масалалар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди. 

Тадбирда кийиниш маданияти, ўзбекона урф-одатлар, турк ва араб либосларига тақлид сифатида кийиниб юрган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш юзасидан кенг қамровли тушинчалар берилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг обод ахлоқ қоидаларига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмаслик борасида фикр мулоҳазалар билдирилди.

– Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу-хунарлари билан ахлоқий фазилатларини ҳам ўстириб боришимиз керак,-дейди Арнасой туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова – Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси эмас, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муҳим бурчларидан биридир. Фарзандларимизнинг буш вактларидан унумли фойдаланиб боришларини таъминлаб беришимиз ва назорат килишимиз лозим.

Тадбир якунида “Сохта даволар” видео фильм ўқувчи ёшларга қўйиб берилди ва ёшларимизни турли хил бузғунчи ва вайронкор оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиб, бунёдкор ғояларни улар онгида шакллантириш учун нималарга эътибор қаратмоқ керак? деган саволларга атрофлича жавоблар бериб ўтилди. 

Ёшларимиз онги ва руҳиятига салбий ва кескин таъсир қилувчи ҳар қандай воситаларга қарши уларда аввало иммунететни ҳосил қилишимиз энг долзарб ишлардан бири ҳисобланади.

Шубҳа йўқки, миллий ва диний қадриятларимизнинг тарбиявий жиҳати жуда кенг ва серқирра жараён бўлиб, ёшларимиз тарбиясидаги ўрни беқиёсдир. Улардаги ватанпарварлик, инсонийлик, меҳр оқибат каби тушунчалар фарзандларимизни иймонли инсофли, юртимизга астойдил хизмат қилувчи юксак маънавиятли шахслар қилиб тарбиялайди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар