Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда матбуот анжумани ўтказилди

Арнасойда матбуот анжумани ўтказилди

29 январь 2024 йил
46
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган матбуот анжумани туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар Матбуот хизмати вакиллари иштирок этди.

Мазкур матбуот анжуманида Арнасой туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги 146-сон “2023-2025-йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда 2023 йил давомида жами 11 километр масофада электр энергиясини узатувчи кабеллар янгиланиб, 3 дона янги трасформаторлар ўрнатилди ҳамда 201 та темир-бетон таянч устунлари ўрнатилди.

Арнасой туманида 2023 йилда 6 та Давлат дастурлари доирасида жами 81.4 млрд сўмлик курилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, 6.7 млрд сўмга янги маҳалла бинолари қурилди ҳамда реконструкция ва мукамал тамирланган.

Шунингдек, 16.0 млрд сўмга жами 101.8 км давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобил йўллари ҳамда ички йўллар асфалът, цемент – бетон қоплама ётқизилди ва шағаллаштирилди. 465 млн сўмга 3 та маҳаллаларда жами 1,2 км пиёдалар йулакчаларини қуриш, 6.4 млрд сўмга жами 8 км, оқава сув лотокларни ётқизиш, 32.0 млн сўмга 300 метр аҳолининг газ таъминотини яхшилаш учун газ тармоқларини реконструкция килиш, 32,2 млрд сўмга 40.6 км аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун янги ичимлик суви тармоқлари қуриш, 1.2 млрд сўмга 6.5 км аҳоли томорқасини суғориш учун оқар сув ирригация тармокларини қуриш, 1.750 млн сўмга коллектор тозалаш ва сизот сувни чиқариш  ва 1 дона насос станцияси қуриш, 7.0 млрд сўмга 10 та Ижтимоий объектлар дастур доирасида иссиқлик тизимини, ичимлик ва оқова сув тармоқлари реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш, 1.01 млрд сўмга туман электр тармоқлари томонидан 4 та янги  трансформатор, 11 км хаво тармоғилари тамирланиб 201 та бетон устунлари ўрнатилди.

Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар