slot gacor
slot gacor
 Арнасойда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Арнасойда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

19 август 2022 йил
167
0

Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг  мутасадди раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган матбуот анжумани вилоят ва туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар Матбуот хизмати вакиллари иштирок этдилар. 

Анжуман даставвалида сўз олган Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Шерзод Сайимов “Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва аҳолининг қонуний меҳнат фаолиятини кафолатлаш бўйича яратилган имтиёзлар” борасида олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. 

Арнасой туманида 2022 йил январь-июл ойларида яратилаган доимий ва мавсумий иш ўринлари режаси 12275 та бўлиб, амалда 9372 та янги иш ўринлари яратилиб 76.4 фоизга бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бино ва иншоатлар қурилиши ҳисобидан масумий иш ўринлари йиллик режа 200 та бўлиб, жорий йилнинг январь-июл ойлари режаси 111 тага бажарилган. Инвестиция дастурлари доирасида йиллик режа 318 та бўлиб, жорий йилнинг январь-июл ойлари режаси 134 та, амалда 189 тага бажарилган.

Қишлоқ хўжалиги бўйича йиллик режа 12 700 та бўлиб, жорий йилнинг январь-июл ойлари режаси 11066 та, амалда 8176 тага бажарилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йиллик режа 1 578 та бўлиб, жорий йилнинг январь-июл ойлари режаси 721 та, амалда 666 тага бажарилган. Туризм ва спортни ривожлантириш бўйича йиллик режа 550 та бўлиб, жорий йилнинг январь-июл ойлари режаси 185 та, амалда 199 тага бажарилган.

Арнасой ахоли бандлигига кўмаклашиши марказига фуқароларимиз томонидан 2022 йил январь-август ойларида 2324 нафар фуқаролар мурожатлар қилган. Ҳалқ қабулхоналари орқали жами 178 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ва бошқа ташкилотлардан 87 нафар фуқароларнинг мурожатлари келиб тушган. Мурожатлар сони январ–август ойларида жами 2589 тани ташкил этиб, 575 нафар фуқаролар ишга жойлаштиришга кўмаклашилди.

Шундан, квота асосида 36 нафар иш ўринларига ишга жойлаштирилиб, 5 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 250 нафар фуқаролар, 357 нафар фуқаролар эса касб ҳунарга ўқитилиб 255 нафарлари ўқишни тамомлади ва бандлиги таминланди.

Ҳозирги кунда 102 нафар фуқаролар тикувчили, сартарошлик,  пазандачилик каби касб ҳунарга ўқитилмоқда. Бугунги кунда ишсиз деб эътироф этилганлар сони 45 тани, ишсизлик нафақаси тайинланганлар 21 нафарни ташкил қилади. Субсидия ажратиш орқали 23 нафар фуқаролар томорқасида иссиқхоналар қуриш орқали бандлиги таминланган.

“Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва аҳолининг қонуний меҳнат фаолиятини кафолатлаш бўйича яратилган имтиёзлар” борасида ўтказилган савол ва жавоблар давомида журналистлар кенг қамровли тушунчаларга эга бўлишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар