slot gacor
slot gacor
 Чўлқувар МФЙдаги “Иброҳим ота” қабристонида ҳашар уюштирилиб, ободонлаштирилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқувар МФЙдаги “Иброҳим ота” қабристонида ҳашар уюштирилиб, ободонлаштирилмоқда

Чўлқувар МФЙдаги “Иброҳим ота” қабристонида ҳашар уюштирилиб, ободонлаштирилмоқда

20 январь 2024 йил
48
0

Давлатимиз томонидан миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун Арнасой тумани Чўлқувар МФЙдаги “Иброҳим ота” қабристонида халқимизга хос азалий ва эзгу қадриятлардан бири саналган ҳашарлар ташкил этилиб, эрта тонгдан кексаю-ёш ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ишларига бош қўшдилар.

Мазкур ҳашар жараёнларида қуриган ўтлардан тозаланиб, йўлаклар ҳамда қабристон атрофи ободонлаштирилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.

-"Қабристон - биздан аввал ўтган зотлар ётган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир"- деди Чўлқувар маҳалла раиси Абдурашиб Бердиев.

Тадбирлар давомида ўтганлар учун Қуръон тиловатлар ўқилиб, уларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар