Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида ишлар давом этмоқда

Арнасойда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида ишлар давом этмоқда

10 январь 2024 йил
54
0

Арнасой тумани Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ишлар давом этмоқда.

Жумладан, белгиланган режа график асосида маҳалладаги 7-сонли умумтаълим мактаби  биносини мукаммал таъмирлаш, 2,8 км ички йўлларга асфальт ётқизиш, 2,4 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1,3 км масофада янги ичимлик суви тармоғи тортиш, 137 та электр тармоқлари ва таянч устунларини янгилаш, 2 та янги трансформатор ўрнатиш ва 2 та мавжуд трансформаторларни мукаммал таъмирлаш, 12 та аҳолига қўшимча суюлтирилган газ балонларини тарқатиш, 2 та маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг уй-жойини таъмирлаш, 2 та кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш, 2 км ички ирригация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 1,5 км пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш, 20 дона тунги кўча ёритиш тизимини яхшилаш, 3 та чиқиндихоналар қуриш ва таъмирлаш, янги типдаги модуллар ва урналар ўрнатиш, 3500 дона кўкаламзорлаштириш учун дарахт кўчатларини экиш ҳамда гулзорлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳозирда, Арнасой тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Гулбаҳор маҳалласидаги оқар сув ариқлари тозаланиб, йиғилиб қолган  чиқиндилар олиб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Арнасой тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан режадаги 2,4 км ички йўлларни шағаллаштириш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилиб, 150 метр ички йўллар текисланиб шағаллаштирилмоқда.

Арнасой тумани Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳам маҳаллада 1 дона трансформатор жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 10 кВли кучланишга эга 300 метрли масофадаги электр энергиясини узатувчи очиқ ҳаво тармоғи таранглаштирилди ва изаляторлари алмаштирилди. Маҳалланинг кириш қисмидаги кўча чироқларининг носоз бўлганлари таъмирланиб, айримлари янгиланди.

Маҳалладаги аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ боллонларни етказиб бериш мақсадида "Arnasoytumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан 2 минг кг миқдордаги суюлтирилган 100 дона газ боллонлари тарқатилди.

Гулбаҳор МФЙда  “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида бу каби ишлар давом этмоқда. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар