Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Қишлоқ ички йўлларига шағал ётқизилмоқда

Қишлоқ ички йўлларига шағал ётқизилмоқда

27 январь 2022 йил
202
0

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳат ўша гўшанинг йўллари ҳисобланади. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Кўплаб йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда Арнасой туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги, 3-сектор раҳбарияти ва Арнасой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамкорликда тумандаги Ғ.Ғулом маҳалласининг Янгиобод кўчасида "Обод қишлоқ"  дастури доирасида 150 метр йўлга қум шағал аралашмаси ётқизилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, маҳалладаги шароити оғир қатор кўчаларида ҳам йўлларни таъмирлаш, шағал ва асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилади, – дейди Арнасой туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов. – Шунингдек туманда йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш борасидаги ишлар режа асосида давом этмоқда.   

Йўллар манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Қишлоқлардаги ички йўлларни таъмирлашга жиддий эътибор, ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар