Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқувар МФЙда 595 метр йўл асфальт қилинди

Чўлқувар МФЙда 595 метр йўл асфальт қилинди

18 декабрь 2021 йил
302
0

Йўлнинг равон бўлиши – вақтни бирмунча тежаши, узоқни яқин, азобни енгил қилиши бор ҳақиқатки, азалдан йўл қуриш, кўприк ўрнатиш савобли амаллардан ҳисобланган.

 Инсоният тараққиётида иқтисодиётнинг асосий қон томирларидан бири бўлган автомобиль йўлининг аҳамияти юқори бўлганлиги боис, ҳамма вақт ҳам йўл инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бугун қадим тор, нотекис йўллар кенг ва равон кўчаларга айланган. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда мамлакатимизда жами юкларнинг 90 фоизидан ортиғи, йўловчиларнинг эса 80 фоизидан зиёди автомобиль йўллари орқали ташилмоқда. 

Арнасой йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат дастури доирасида 2021 йил якунлари бўйича Арнасой туман йўлларининг 23,676 километр йўли асфальт қилиниб, 11,767 километр йўли шағал тўшалди. Бу самарали ишлар натижасида нафақат туман марказида, балки чекка қишлоқларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Айни дамда йил якунида белгиланган режадан қолиб кетган Чўлқувар маҳалласининг Хуршид кўчасига ички йўлларни тамирлаш учун махсус техникалар олиб келиниб 595 метр йўлни асфальт қилинди. Маҳалла аҳолиси бундан мамнун. Боиси йил якуни билан бўлсада якунланмай қолган йўл қурилиш ишларини охирига етказиб қўйишни мақсад қилган Арнасой йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси одамларни давлат ва жамиятдан рози бўлиб яшашига ҳаракат қилишаётир. 

Қайд этиш лозим, 1-сектор худудидаги Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғинида 1,95 километр йўли асфальт 2,604 километр йўли шағал тўшалди. Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғинида 1 километр 790 метр йўли асфальт 912 метр йўли шағал, Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинида 263 метр йўли асфальт, Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида 100 метр йўли асфальт тўшалди. 

2-сектор худудидаги Янгибўстон маҳалла фуқаролари йиғинида 700 метр йўли асфальт, Чинобод маҳалла фуқаролари йиғинида 950 метр йўли асфальт, Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғинида 900 метр йўли асфальт йўллар тугатилди.

 

3-сектор худудидаги Олтин водий маҳалла фуқаролари йиғинида 1 км 110 метр йўли асфальт 355 метр йўли шағал, Ғолиблар маҳалла фуқаролари йиғинида 1 километр 92 метр йўли асфальт 1км 180 метр йўли шағал, Бобур маҳалла фуқаролари йиғинида 550 метр йўли асфальт, 1 километр 290 метр йўли шағал, Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролари йиғинида 1 км 40 метр йўли асфальт 2 км 986 метр йўли шағал тўшаш ишлари олиб борилди. 

4-сектор худудидаги Бахтли маҳалла фуқаролари йиғинида 1 км 50 метр йўли асфальт, 816 метр йўли шағал ва Бўстон маҳалла фуқаролари йиғинида 780 метр йўли асфальт метр йўли шағал тўшалди. 

Мамлакатимизда ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган шиорнинг илгари сурилгани фуқароларда ватан равнақи учун кўтаринкилик, ўзгача ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоқда.  

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар