Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тинчлик маҳалланинг йўллари равон бўлмоқда

Тинчлик маҳалланинг йўллари равон бўлмоқда

19 декабрь 2021 йил
298
0

Айни кунларда носоз йўлларни созлаш, айниқса, қишлоқлардаги таъмирталаб йўллар, ички йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари жадал суратларга кирганлиги таҳсинга сазовор.

 

Айниқса, бу борада жойлардаги ҳоким ёрдамчилари ва депутатларимиз ҳамда маҳалла раислари томонидан олиб борилаётган савобли ишлар эътирофга лойиқ.

 

Ана шундай савоб ишларга бош қўшаётган 1-сектор худуди бўлган Тинчлик МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Фарход Бастамов ва Тинчлик МФЙ раиси Қаҳрамон Шамуратовлардир. Улар зиммасидаги масъулиятни яхши англаган ҳолда бир неча йиллардан буён туман аҳолисини қийнаб келаётган бир қанча муаммоларини ўрганиб, таъмирталаб ички йўллар муаммосини ҳал этиб берди.

Қувонарлиси шундаки, мазкур маҳаллада дастур доирасидан четда қолиб кетаётган 320 метр узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизиб, маҳалла аҳлига қулайлик яратиб берди.

 

Йўллар манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Қишлоқлардаги ички йўлларни таъмирлашга жиддий эътибор, ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар