Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ички йўллар шағаллаштирилмоқда

Арнасойда ички йўллар шағаллаштирилмоқда

23 февраль 2022 йил
370
0

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳат ўша гўшанинг йўллари ҳисобланади. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўплаб йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Хусусан, Арнасой туманида ҳам бу борада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Арнасой тумани 3-сектор худуди бўлган Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролари йиғинида ички йўлларни таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаётир. Обод қишлоқ давлат дастури доирасида ушбу маҳаллада 300 метрдан ортиқ ички йўллар таъмирланган бўлса, айни дамда маҳалланинг Боғзор кўчасининг 100 метр жойига шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Жорий йил бошидан туман бўйича жами 3 км яқин ички йўллар шағаллаштирилди.

Қайд этиш жоиз ички йўллар таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилаётганлигидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Сабаби, ички йўллар ҳам ўзимизники, у шу ҳудудда яшаётган аҳоли учун хизмат қилиши керак.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар