Давлатимиз томонидан миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бугун Арнасой тумани Чўлқувар МФЙдаги “Иброҳим ота” қабристонида халқимизга хос азалий ва эзгу қадриятлардан бири саналган ҳашарлар ташкил этилиб, эрта тонгдан кексаю-ёш ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ишларига бош қўшдилар.
Мазкур ҳашар жараёнларида қуриган ўтлардан тозаланиб, йўлаклар ҳамда қабристон атрофи ободонлаштирилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.
-"Қабристон - биздан аввал ўтган зотлар ётган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир"- деди Чўлқувар маҳалла раиси Абдурашиб Бердиев.
Тадбирлар давомида ўтганлар учун Қуръон тиловатлар ўқилиб, уларнинг ҳақларига дуолар қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати