slot gacor
slot gacor
 Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига! » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!

Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!

20 январь 2024 йил
40
0

Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!

2024 йилнинг 1 февраль куни Арнасой тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2024 йил ҳосилидан уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 31 январгача тақдим қилишлари сўралади.

 

  1. Тендер комиссияси номига ариза;
  2. Ф/х номидан тилхат;
  3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;
  4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
  5. Ирригация бўлими маълумотномаси;
  6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома;
  7. Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)
  8. Ф/х раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
  9. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан берилгантехника маълумотнома (техпаспорт нусхалари);
  10. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман «Агро элегант кластер» МЧЖ томонидан берилган маълумотнома;
  11. Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича Арнасой туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома;

Ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йилнинг 31 январь куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун: 94-573-62-76 ва 33-082-07-01 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар