Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Сектор раҳбарлари 1-сектор ҳудудидаги фермерлар билан қишлоқ хўжалиги борасида учрашув ўтказди

Сектор раҳбарлари 1-сектор ҳудудидаги фермерлар билан қишлоқ хўжалиги борасида учрашув ўтказди

25 февраль 2023 йил
93
0

Сектор раҳбарлари 1-сектор ҳудудидаги фермерлар билан қишлоқ хўжалиги борасида учрашув ўтказди.

Фермерлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган учрашув 1-сектор ҳудуди Дўстлик МФЙда ўтказилди.

Жумладан, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Туркистон, Қозоғистон каби СИУлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан бўлган учрашувда жорий йил 10 феврал куни Давлат раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича берилган топшириқлар ижросига қаратилди.

Жумладан, 2023 йил пахта-ғалла ҳосилдорлиги ошириш учун аввало баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга соз ҳолга келтириш, кластер ёки тижорат банклари томонидан шартномалар тузиш орқали ёқилғи, уруғ ҳамда кимёвий ўғитлар олинишини борасида таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар