Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС!

ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС!

13 январь 2024 йил
147
0

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни. Бу байрамни тинчлик, хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юртимизда анъанага айланган. Бу байрамнинг кенг нишонланиши замирида теран маъно бор. Зеро, она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор сархадларимиз мустаҳкам экан, халкимиз шоду хуррамлик боғида бўлади, тоат-ибодатлар эмин-эркин адо этилади.

Кишилик жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга эга. Зеро, тинчлик бу, омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолати ва ҳаловатига тинчлик пайтидагина эришади. Чунки тинчлик- бу хотиржамлик ва барқарор- ликдир. Имон эса қалб хотиржамлиги- дир.

Тинчлик ва имон маънолари бир- бирини тўлдиради. Бир инсоннинг тинч- лиги жамият тинчлигининг бир қисми- дир. Шундай экан ҳар бир инсон бутун жамият аъзолари учун муҳим бўлган тинчликни сақлаш йўлида ҳамкорлик килиши лозим. Тинчликни мустаҳкам- лаш учун хар бир киши ўз бурчини сид- қидилдан, эътиқод ила бажармоги лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳа- ларида хизмат қилаётган ҳарбий хиз- матчи ўзига топширилган вазифани Аллох ва инсонлар ҳузуридаги улу масьулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажармоги вожибдир. Ватан ҳимоясида фақат ҳар- бий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд богча тарбиячиси бўладими, ҳамма- ҳамма қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиш йўлида астойдил ишла- моги лозим.

Ватанни ҳимоя қилиш деганда фақат курол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ганимларга раддия бериш билан хур диёрга тош отувчилар ва иғвогар- ларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини Ҳимоя қилиши зарур. Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафли бурч. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор- номусини, имон-эътиқодини ҳимоя килиш билан тенг. Бу йўлда ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомига етишади.

Ҳазрати Пайгамбаримиз (с.а.в) мар- хамат килиб айтганларки "Молини, жонини, динини ва аҳлу аёлини ҳимоя килиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур". Ватан химояси йўлида жон фидо қилганлар улуг инсонлардир. Зеро, ислом тарихида дини, ватани обрўсини ҳимоя қилганларга улу мартабалар берилгани тўғрисида маълу- мотлар жуда кўп. Пайғамбаримиз (с.а.в) ривоят килган бир ҳадисда "Кимки Аллох таоло йулида бир ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат килганлик савоби ёзилади. Кимки сарҳадни кўриклаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худи Ватанни севмок имондандир шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади" деб марҳамат қилганлар. Ватан химояси мавзусида сўз борганда беихтиёр Темур Малик ҳаёти ёдимизга тушади. Темур Малик Ватанни қандай севди ва қандай ардоқлади? Унинг қанча- лар умри она Ватан тупрогига ғанимлар оёк босмаслиги учун бедор кечди. Жангларда босқинчи ёвга мардонавор тик боқиб, "Бу муборак заминни босишингга, топташингга йўл қўймайман!", - дея ватан ҳимояси йўлида ҳатто сўнгги томчи қонини тўкди. Буюк давлат арбоби ва саркарда, соҳибқирон Амир Темур ҳазрат- лари барча ватанпарварларнинг меҳрибон отаси бўлганлигини тарихдан яхши била- миз. Улуғларимиз таъкидлаганларидек "Миллат гамада ёнган, унинг истиқ- боли йўлида фидокорлик кўрсатиб яшаган арбобни келажак ва тарих ҳеч качон унутмайда. Амир Темур ана шун- дай тарихий ва унутилмас шахсдир".

Кечагина ўйнаб-чопиб юрган кичкинтой- лар кўз очиб-юмгунча ҳарбий хизмат ёшига етадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) таълим берганларидек, фарзандлари- мизга болалигиданок чавандозлик Мерганлик сувда сузиш каби машкларни пухта ўргатиб, она-Ватанга, эл-юртга садокат руҳида, буюк аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш энг муҳим вазифамиздир.

Пайгамбаримиз (с.а.в) ҳадисларининг бирида душмандан химоя килиш чогида ҳалок бўлганлар шаҳид бўлишларини айтганлар. Мудофаадан ўзини олиб қочиб ватанини душманлар босиб олишига рози бўлиб туриш эса гуноҳи кабирадир. Халқ- нинг бошига оқир кун келганда жонини сақлаш учун ватанини ташлаб қочиш қўрқоқликдир. Ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаб, ўзгаларни унутган киши ҳеч қачон она ватанига, халқига нисбатан садоқатли бўлолмайди, уларнинг номи сотқиндир Сотқинларга эса омонлик бўлмайди.

Пайгамбаримиз (с.а.в) "Ватанни севмоқ имондандир"деб васият қилганлар. Ватан фидойиларига олий мартабалар берилиши бежиз эмас. Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса ана шу ер унинг учун муқад- дас даргох Ватандир. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан азиздир.

Донишмандлар айтадилар: кишининг вафодорлиги унинг ўз Ватани учун қайғу- ришидан, биродарларини согинишидан ва умрининг зоя кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади. Мустақиллик пойдеворини янада мустаҳкамлаш омил- ларидан бири юртимизда тинчлик, осо- йишталикни барқарор этмоқлик, халқни Имон-эътиқодга, дину-диёнатга, мехр- окибатга ва эл-юрт фаровонлиги йўлида ҳалол меҳнат қилишга даъват Ҳукуматимиз олиб бораётган одилона тинчлик сиёсатини кенг тартиб-ташвик қилиш бизнинг диний бурчимиз.

Аллох таоло инсонларга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғи, бу, тинчлик ва осойишта- ликдир. Тинчлик ва хотиржамлик бўлган юртда ривожланиш ва тараққиёт бўлади. Ватанга садоқатли бўлаиш ҳам фазилат хисобланади. Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: садоқатли бўлинглар, чунки бошлайди. яхшилик ва жаннатга

Ватан қадрини баланд тутмок, она Ватанни севиб эъзозлаш ҳар бир мўмин мусулмоннинг инсоний бурчидир.

 

0табек ЮЛДАШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар