slot gacor
slot gacor
 Конституция – инсоннинг ҳаёти дахлсизлиги, виждон эркинлиги » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Конституция – инсоннинг ҳаёти дахлсизлиги, виждон эркинлиги

Конституция – инсоннинг ҳаёти дахлсизлиги, виждон эркинлиги

27 апрель 2023 йил
176
0

Кейинги йилларда халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишини, муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаётимизда “Давлат – инсон учун” деган халқчил ғоя қарор топиб, тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Кишилик жамиятида қонунларнинг аҳамияти жуда катта. Дарҳақиқат, адолатли қонунлар халқ фаровонлиги ҳамда дунё ва охират ободлигининг асосидир.

Демак, муқаддас Ислом динимиз қонун-қоидаларига риоя қилиш билан бирга Давлатимиз қонунларида қайд этилган инсонпарварлик ғояларига ҳам риоя қилишимиз, улардаги янгиланиш ва ислоҳотларга бефарқ бўлмаслигимиз зарур бўлади. Хусусан, 30 апрель куни янги Конституция бўйича ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этиш муҳим ҳисобланади.

Ватанни севиш фақат тилда бўлмаслиги, балки ватандошлар юрт равнақи учун бирлашиши, бир-бирига хайрихоҳ бўлиб, дунё ишларида ҳам фойдали ишларга ҳаракат қилишлари керак. Айниқса, ушбу юртда содир бўлаётган ҳар қандай ислоҳотларга бепарво бўлмаслик лозим бўлади.

 Конституциянинг янги таҳририда Аллоҳ таоло томонидан берилган улуғ неъмат – инсоннинг ҳаёти дахлсизлиги, виждон эркинлиги ҳамда бошқа инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ислоҳотлар сифатида пенсия, нафақа ва ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслигига оид банднинг қўшилиши динимиз кўрсатмаларига мос тушишини таъкидлаш лозим. Зеро, жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ғамхўрлик қилиш халқ фаровонлигига хизмат қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Сизларга заиф-бечоралар туфайли ризқ ва ёрдам ато этилади”, - деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Ўз навбатида, Конституциямизга давлатнинг ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамланмоқда. Ҳукуматимиз томонидан таълим соҳаси ва ўқитувчи-мураббийларга кўрсатилаётган бундай эътибор таҳсинга лойиқдир. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом одамларга эзгулик ва яхшиликни ўргатадиган кишиларни мақтаб, шундай деганлар: “Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳатто денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига дуо қиладилар” (Имом Термизий ривояти). Устоз ва мураббийлар тарбиялайдиган билимли, ҳам маънавий, ҳам жисмоний кучли фарзандларимиз давлатимиз келажаги бўлади. Бизнинг мусулмончилик бурчимиз ‒ ҳар бир яхшиликка шукр айтиш ва бу хайрли ислоҳотларда фаол бўлиб, имкон борича қўллаб-қувватлашимиз мақсадга бўлади.

Ислом фақат ибодат эмас, балки мусулмонларнинг ҳаёт тарзи ҳамдир. Мусулмонлар ҳаётнинг барча соҳаларида олдинги сафларда бўлишга ҳаракат қилишлари лозим. Бунинг учун, давлат ва жамиятни тараққиётга етаклайдиган, инсонлар ҳаётини яхши томонга ўзгартира оладиган одил қонунлар ўта муҳим масаладир.

Такитлаш жоизки, айрим кишилар бу ишларга бепарво бўлса, бошқалари бу иш ўзи жоизми, деган саволни ўртага ташламоқда. Мусулмон киши жамият ишларида фаол бўлиши, яхшилик борасида барча билан ҳамкор бўлиши лозим. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни мақтаб: “Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур”, дея марҳамат қилган (“Шўро” сураси 38-оят).Ислом уламолари сайлаш, сайланиш ҳамда халқнинг келажаги билан боғлиқ муҳим масалаларга овоз бериш фаолияти шариатга мувофиқ амал эканига ушбу ояти карима далил эканини қайд этадилар. Яъни мусулмонларга дунёвий масалаларда маслаҳат қилиш буюрилган. Сайлов ва овоз бериш эса айнан мана шу маслаҳатнинг бир шаклидир. Фатво ва тадқиқотлар бўйича Европа кенгаши сайловга доир масалада шундай фатво эълон қилган: “...Мусулмонларнинг сайловларда иштирок этиши – фуқаролик ҳуқуқларидир. Бундан ташқари жамият учун яхшиликни жалб этиш ва зарарни даф этиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳам уларнинг диний мажбуриятларидир. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй мўминлар), сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!” (“Моида” сураси 2-оят). Шунинг учун ҳам мусулмонларнинг сайлов ва референдумларда иштирок этилиши мумкин ва бунда шариат жиҳатидан ҳеч қандай таъқиқ йўқ, деб айта оламиз. Айни вақтда сайловда овоз бериш – мусулмонларнинг номзодлар билан ўзаро манфаат асосидаги ҳамкорлигининг бир тури ҳамдир. Улар ғалаба қозонган тақдирда жамият учун омматан ва мусулмонлар учун хоссатан фойда келтиради...”. Қолаверса, Ислом динининг туб моҳияти инсон манфаатларини муҳофаза қилишдир. Уламолар таъбири билан айтганда, Ислом бандалар ва юрт учун яхшиликларни рўёбга чиқаришни мақсад қилган. Ушбу мақсад йўлидаги битим, келишув ва ҳаракатлар Ислом нуқтаи назарида энг савобли амалларидан, бажарилиши лозим бўлган ишлардан саналади. Шу боис, бу жабҳада мусулмон киши фаол бўлиши даркор. Ҳақ таоло барчамизни мустақил Ватанимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларимизга ривож берсин! Олдимизда турган ушбу муҳим тадбирларни тинчлик офиятда, саломатликда ўтказиболишимизни муваффақ айласин!

Отабек ЮЛДАШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар