Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС!

ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС!

07 январь 2023 йил
84
0

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни. Бу байрамни тинчлик, хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юртимизда анъанага айланган. Бу байрамнинг кенг нишонланиши замирида теран маъно бор. Зеро, она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор сарҳадларимиз мустаҳкам экан, халқимиз шоду хуррамлик боғида бўлади, тоат ибодатлар эмин эркин адо этилади.

Кишилик жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга эга. Зеро, тинчлик бу, омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолати ва ҳаловатига тинчлик пайтидагина эришади. Чунки тинчлик – бу хотиржамлик ва барқарорликдир. Имон эса қалб хотиржамлигидир.

Тинчлик ва имон маънолари бир-бирини тўлдиради. Бир инсоннинг тинчлиги жамият тинчлигининг бир қисмидир. Шундай экан ҳар бир инсон бутун жамият аъзолари учун муҳим бўлган тинчликни сақлаш йўлида ҳамкорлик қилиши лозим. Тинчликни мустаҳкамлаш учун ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, эътиқод ила бажармоғи лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузуридаги улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажармоғи вожибдир. Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, ҳамма ҳамма қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиш йўлида астойдил ишламоғи лозим.

Ватанни ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ҳур диёрга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини Ҳимоя қилиши зарур. Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафли бурч. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя килиш билан тенг. Бу йўлда ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомига етишади.

Ҳазрати Пайгамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилиб айтганларки "Молини, жонини, динини ва аҳлу аёлини ҳимоя килиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур". Ватан химояси йўлида жон фидо қилганлар улуғ инсонлардир. Зеро, ислом тарихида дини, ватани обрўсини ҳимоя қилганларга улуғ мартабалар берилгани тўғрисида маълумотлар жуда кўп. Пайғамбаримиз (с.а.в) ривоят қилган бир ҳадисда "Кимки Аллоҳ таоло йулида бир ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимки сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам ҳудди Ватанни севмоқ имондандир, шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади" деб марҳамат қилганлар. Ватан химояси мавзусида сўз борганда беихтиёр Темур Малик ҳаёти ёдимизга тушади. Темур Малик Ватанни қандай севди ва қандай ардоқлади? Унинг қанчалар умри она Ватан тупроғига ғанимлар оёқ босмаслиги учун бедор кечди. Жангларда босқинчи ёвга мардонавор тик боқиб, "Бу муборак заминни босишингга, топташингга йўл қўймайман!", - дея ватан ҳимояси йўлида ҳатто сўнгги томчи қонини тўкди. Буюк давлат арбоби ва саркарда, соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари барча ватанпарварларнинг меҳрибон отаси бўлганлигини тарихдан яхши биламиз. Улуғларимиз таъкидлаганларидек "Миллат ғамида ёнган, унинг истиқболи йўлида фидокорлик кўрсатиб яшаган арбобни келажак ва тарих ҳеч качон унутмайда. Амир Темур ана шундай тарихий ва унутилмас шахсдир".

Кечагина ўйнаб-чопиб юрган кичкинтойлар кўз очиб юмгунча ҳарбий хизмат ёшига етадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) таълим берганларидек, фарзандларимизга болалигиданоқ чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, она-Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида, буюк аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш энг муҳим вазифамиздир.

Пайгамбаримиз (с.а.в) ҳадисларининг бирида душмандан химоя қилиш чоғида ҳалок бўлганлар шаҳид бўлишларини айтганлар. Мудофаадан ўзини олиб қочиб ватанини душманлар босиб олишига рози бўлиб туриш эса гуноҳи кабирадир. Халқнинг бошига оғир кун келганда жонини сақлаш учун ватанини ташлаб қочиш қўрқоқликдир. Ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаб, ўзгаларни унутган киши ҳеч қачон она ватанига, халқига нисбатан садоқатли бўлолмайди, уларнинг номи сотқиндир, сотқинларга эса омонлик бўлмайди.

Пайгамбаримиз (с.а.в) "Ватанни севмоқ имондандир" деб васият қилганлар. Ватан фидойиларига олий мартабалар берилиши бежиз эмас. Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса ана шу ер унинг учун муқаддас даргоҳ Ватандир. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан азиздир.

Донишмандлар айтадилар: кишининг вафодорлиги унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, биродарларини соғинишидан ва умрининг зоя кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади. Мустақиллик пойдеворини янада мустаҳкамлаш омилларидан бири юртимизда тинчлик, осойишталикни барқарор этмоқлик, халқни имон-эътиқодга, дину-диёнатга, мехр-оқибатга ва эл-юрт фаровонлиги йўлида ҳалол меҳнат қилишга даъват ҳукуматимиз олиб бораётган одилона тинчлик сиёсатини кенг тартиб ташвиқ қилиш бизнинг диний бурчимиз.

Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғи, бу, тинчлик ва осойишталикдир. Тинчлик ва хотиржамлик бўлган юртда ривожланиш ва тараққиёт бўлади. Ватанга садоқатли бўлиш ҳам фазилат ҳисобланади. Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: садоқатли бўлинглар, чунки бошлайди, яхшилик ва жаннатга.

Ватан қадрини баланд тутмоқ, она Ватанни севиб эъзозлаш ҳар бир мўмин мусулмоннинг инсоний бурчидир. 

0табек ЮЛДАШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар