slot gacor
slot gacor
 Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Арнасой туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Арнасой туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Арнасой туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

12 январь 2024 йил
98
0

Арнасой тумани “Олтин водий” маҳалласида жойлашган Маданият марказида “Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Арнасой туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши” бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими Хуршид Алимарданов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этиш биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлаш ҳамда маҳалла уюшмасини фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тузимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сони қарори ва 2023-йил 21-декабрдаги ПФ-209-сонли фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг, Республика Маънавият-маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов Давлатимиз раҳбари раислигида 2023-йил 22 декабрда ўтказилган Республика маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Ташкилий йиғилишда “Янгибўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эрмамат Ражабов, “Бўстон” маҳалла фуҳаролар йиғини раиси Файзулла Раҳмоновлар ҳам сўзга чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада кучайтириш, маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, ташкилий йиғилишда маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатлар сайланди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

           

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар