Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиш ўтказилди

Арнасойда Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиш ўтказилди

18 июль 2022 йил
219
0

Арнасой туманида Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши Республика  Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлимининг 24.06.2022 йил № 99 сонли хатининг ижросини таъминлаш юзасидан, Республика  Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман Кенгашининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”нинг ярим йиллик ижроси юзасидан Кенгаш йиғилиши ташкил ўтказилди. 

Мазкур йиғилишда Арнасой тумани ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими бош мутахассиси Ойбек Носиров, Туман хокими маслахатчиси Абдуҳалил Қаршиев ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одил Зоидовлар иштирок этишди.

Кенгаш йиғилишининг кун тартибига туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”нинг ярим йиллик ижроси бўйича амалга оширилган ва олиб борилаётган ишлар таҳлили.  Ҳудуддаги ижтимоий-маънавий муҳит таҳлили. Туманда “Маънавият маскани” барпо этиш тўғрисидаги масалалар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Унда туман Халқ таълими бўлими, Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази, “Arnasoytumangaz” газ таъминоти бўлими, Арнасой туман электр таъминоти корхонасида, туман Пенсия жамғармаси, туман қишлоқ хўжалик бўлими, Арнасой туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарининг маънавий-маърифий соҳасидаги камчиликлари муҳокама этилиб ушбу камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан ташкилот раҳбарлари огоҳлантирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар юзасидан сўз юритилди. 

Йиғилиш давомида, Арнасой туман Солиқ инспекцияси, 5-сонли макатабгача таълим ташкилоти, АТБ Агробанк туман филиали, 2,14-сонли умумтаълим мактабларининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, 2,12,20-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, туман халқ таълими бўлимларида маънавий маърифий ишлар, китобхонлик ҳамда “Маърифат соати”ларини намунали йўлга қўйган соҳа ходимларига Республика  Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман Кенгаши раисининг “Ташаккурнома” ва эсдалик  совғалари топширилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар