Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ИИБ ходимлари ўртасида “Маънавият соати” ўтказилди

Арнасойда ИИБ ходимлари ўртасида “Маънавият соати” ўтказилди

19 февраль 2022 йил
706
0

Бугун 19 феврал Арнасой туман Ички ишлар бўлимида Aтоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов ҳаёти ва ижоди юзасидан “Маънавият соати” ўтказилди.

Ўтказилган “Маънавият соати”да Республика Маънавият ва маърифат Арнасой туман бўлими раҳбари Одил Зоидов, Арнасой туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарларидан майор Отабек Тошмуродов, мойор Диёр Эгамбердиев, капитан Зафар Дўстовлар, Арнасой туман 20-ИДУМнинг тарих фани ўқитувчиси Шухрат Нурматов ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этди.

Мазкур “Маънавият соати”да Шароф Рашидов номини ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмаслиги, ўз халқига ва Ватанига фидойи фарзанд эканлиги қайт этиб ўтилди.

Она юрт деймиз, она эл деймиз, она Ватан деймиз, дунёда неки муқаддас нарса бўлса, онанинг азиз номи билан қўшиб айтамиз. Она меҳрининг муқаддаслиги, беқиёслиги ҳам шундадир эҳтимол. Она юрт равнақи, фаровонлиги, она Ватан тараққиёти йўлида фидо­йилик кўрсатган инсонларнинг номларини эса халқ доимо ҳурмат ва эъзоз билан эслайди. Шароф Рашидов номини тилга олганда миллионлаб юртдошларимизнинг қалбидан тилига катта бир меҳр қалқиб чиқади, - дейди Республика Маънавият ва маърифат Арнасой туман бўлими раҳбари Одил Зоидов. - Бу самимий меҳр, самимий ёдномалар замирида фидойи раҳбар ва ҳассос ёзувчининг катта заҳмати, инсоний фазилатлари мужассамдир.

Тадбир якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар