Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Маънавият соати” ўтказилди

Арнасойда “Маънавият соати” ўтказилди

12 март 2022 йил
210
0

Бугун 12 март Арнасой туман Ички ишлар бўлимида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати борасида “Маънавият соати” ўтказилди. 

Ўтказилган “Маънавият соати”да Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов, Ўзбекистон Экалогия партияси Арнасой туман ташкилоти раиси Улуғбек Қўчқоров Арнасой туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари мойор Диёр Эгамбердиев ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этди.

Мазкур “Маънавият соати”да Юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида кўклам насимлари эсиб, аллақачон баҳор даракчиси бойчечаклар бўй кўрсатиб улгурган айни дамларда бутун мамлакатимиз бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири давом этаётганлиги қайд этиб ўтилди. 

Шунингдек тадбирда сўз олганлар меҳнацевар халқимиз она заминимизга ниҳол қадаб, боғ-у роғ барпо этиш, унинг ҳар гўшасини яшилликка буркашдек улуғ мақсад йўлида бирлашганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Бугун юртимизда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар мазкур умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар