Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида фуқароларнинг ташаббусли жамғармасининг 1 мавсумдаги натижалар сарҳисоби

Арнасой туманида фуқароларнинг ташаббусли жамғармасининг 1 мавсумдаги натижалар сарҳисоби

18 декабрь 2023 йил
93
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан Арнасой туман 2023 1 мавсум бўйича “Ташаббусли бюджет”жамғармасига 4 млрд 400,0 млн сўм маблағ шакллантирилди.

Жумладан, Арнасой тумани кўп тармоқли поликлиникаси 3412 та овоз билан 1-ўринни олиб, 1 млрд 200,0 млн сўм маблағ ажаратилган. Мазкур маблағлар эвазига тиббиёт бирлашмасининг моддий техника базасини ривожлантириш аҳолига тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 4 дона биохимик апарат, 4 дона бинокуляр микроскоп, 4 дона автоклав, 4 дона сухожарка, 4 дона сентрафуга, 4 дона дистилятор каби тиббий жихозлар тўлиқ олиб келинган ва фойдаланишга топширилган.

Ғ.Ғулом МФЙ худудидаги 20-сонли умумтаълим мактаби 3257 та овоз билан 2-ўринни олиб, 1 млрд сўм маблағ ажратилиб мактаб ҳудудида сунъий қопламали майдонча, футбол, волейбол, баскетбол ва югириш йўлакчаси қуриб фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой тумани бўлими ташаббусли бюджет лойиҳасида 3253 та овоз тўплаб, 3-ўринни  эгаллаб 1 млрд 200,0 млн сўм маблағни қўлга киритган.

Ҳозирда мазкур маблағлар эвазига Пудратчи “ОРЗУ СТРОЙ” МЧЖ томонидан “Шахмат” клуби, “Чет тиллар” ҳамда “IT” ўқув марказлари, “Ёшлар кутубхонаси”, “Стритбол” ва «Workоut» спорт майдончаларини мужассам қилган  “Ёшлар маркази” биноси қурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли “Ташаббусли буджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қўшимча ғолиб бўлганлар учун 1 млрд сўм маблағ ажратилган.

Мазкур қарорга асосан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Арнасой тумани ихтисослаштирилган мактаби 3217 та овоз билан 4-ўринни олиб, 400,0 млн сўм маблағ ажаратилган. Ушбу маблағлар эвазига Ихтисослаштирилган таълим  муассасалари агентлиги Арнасой туман Ихтисослаштирилган мактабига мини стадион қурилиб фойдаланишга топширилган.

Арнасой туман Касб-хунар мактабида ҳам 2004 та овоз тўплаб, 5-ўринни эгаллаб, 600,0 млн маблағ эвазига бугунги кунда компютерлар, интерактив доска, видео камера, тикув машиналари, тўп, йўл харакати белгилари ва чилангарлик ускуналари олиб келинган.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар