Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

26 февраль 2022 йил
337
0

2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди.

Ушбу қарорга асосан 2021 йил 23 апрелда Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 215/25-6-сонли қарори қабул қилинди ва ушбу тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-29-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 23 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 215/25-6-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-бандига асосан 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли бюджетлаштириш натижалари, фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши, фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтилган маблағлар ҳамда 2021 йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар билан шартномага мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдори тўғрисидаги маълумотлар 1-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев) ҳамда туман ғазначилик бўлинмаси (А.Ғайбуллаев)ларга шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага белгиланган тартибда қайта тиклаш вазифаси юклатилсин.
  4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)лар биргаликда ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни келтирилган иловаларга мувофиқ “Очиқ бюджет” ахборот портали ҳамда туманнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб борсин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                        Туман Кенгаши раиси                     Х. Алимарданов

aror-ochi-byudzhet-mablalari.pdf [299,33 Kb] (юклаб олинди: 23)

Онлайн: aror-ochi-byudzhet-mablalari.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар