Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 2022 йил 2-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

2022 йил 2-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

01 август 2022 йил
110
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди. Ушбу қарорга асосан 2021 йил 23 апрелда Халқ депутутлари Арнасой туман Кенгашининг 215/25-6-сонли қарори қабул қилинди ва ушбу тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-29-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 23 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 215/25-6-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-бандига асосан 2022 йил 2-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2022 йил 2-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар 1-5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  1. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев) ҳамда туман ғазначилик бўлинмаси (А.Ғайбуллаев)лар шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага белгиланган тартибда қайта тиклаш вазифаси юклатилсин.
  2. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)лар ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни “Очиқ бюджет” ахборот портали ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
  3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Кенгаш раиси                             Х.Алимарданов

aror_open_byudzhet_isoboti_2022_yil_2_chorak.pdf [326,21 Kb] (юклаб олинди: 14)

Онлайн: aror_open_byudzhet_isoboti_2022_yil_2_chorak.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар