slot gacor
slot gacor
 Зарафшон МФЙда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Зарафшон МФЙда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Зарафшон МФЙда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

12 декабрь 2023 йил
123
0

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда албатта, маҳаллаларнинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманимизда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда.

Арнасой тумани Зарафшон маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, Ички ишлар вазирлиги масъул ходими подполковник Ўткир Кутлиев, 2-сектор раҳбари, туман Прокурори Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар  иштирок этди.

Шунингдек, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида барпо этилган маҳалла фуқаролар йиғини бугун маҳалла аҳли учун байрам шукуҳига уланди.

Зарафшон МФЙда 2 километр ички йўллар асфальт ётқизилди ва 2,5 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 1,8 километр ичимлик суви тармоқлари янгиланди, 30 та тунги ёритгичлар янгидан барпо этилди.

Шунингдек, Бахтли ва Зарафшон МФЙларда аҳоли ўз томорқаларидан самарали фойдаланишлари учун 1 млрд 700 млн сўм маблағ эвазига 5 километр узунликда оқава сув қувурлари тортиб келинди.

Айни қиш-қировли кунларда маҳалла аҳолиси қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 15 тонна кўмир маҳсулотлари аҳолига тарқатилди.

Энг аҳамиятлиси шу пайтгача маҳалланинг ўз биноси йўқ эди. Бўш майдонда қисқа муддатда маҳалла маркази қуриб фойдаланишга топширилди.

Ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши ёшу-қарини бирдек қувонтирди. Бугунги қулайликлар эса маҳалламизда раисдан тортиб, хотин-қизлар фаолигача - “еттилик ходимлар”га Президентимиз томонидан белгилаб берилган “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойили асосида иш олиб боришга, жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш, оилавий даромадларни оширишга, маҳаллада миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишга ундайди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар