МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда албатта, маҳаллаларнинг ўрни катта ҳисобланади.
Шу боисдан бугунги кунда туманимизда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда.
Арнасой туманида ҳам жорий йил бошидан якунига қадар жами 8 та маҳалла бинолари янгидан қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, бугун 4 та бино маҳаллалар ихтиёрига топширилди.
Жумладан, туманнинг “Ғолиблар” маҳалласида ҳам маҳалла биносининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва тегишли ташкилот рахбарлари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди.
Ушбу бино "LAZIZ XK" қурилиш фирмаси томонидан жами 842 млн 39 минг маблағ эвазига бунёд этилди. Бинода раис ва бошқа ходимлар учун зарур шароитлар яратилган.
– 2400 га яқин маҳалламиз аҳлига хизмат кўрсатишда кейинги йилларда бир мунча қийинчиликларга дуч келаётгандик, – дейди маҳалла раиси Нурпўлат Исмоилов. – Шу боисдан ҳам маҳалламиз учун ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши ёшу-қарини бирдек қувонтирди. Бугунги қулайликлар эса маҳалламизда раисдан тортиб, хотин-қизлар фаолигача - “бешлик ходимлар”га Президентимиз томонидан белгилаб берилган “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойили асосида иш олиб боришга, жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш, оилавий даромадларни оширишга, маҳаллада миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишга ундайди.
Дарҳақиқат, “Ғолиблар” маҳалласида амалга оширилаётган бугунги ўзгаришлар фақатгина маҳалланинг маъмурий биносида эмас, ҳар бир кўчада, ҳар бир оилада кўришимиз мумкин. Энг муҳими, маҳалла аҳли ҳаётимизда содир бўлаётган ўзгаришларга, илдам одимлаб чуқурлашиб бораётган ислоҳотларга бефарқ эмас.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди](/uploads/posts/2023-10/1698554135_img_5299.jpg)