Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш

Транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш

31 октябрь 2023 йил
79
0

Бугунги кунда транспорт воситаларидан фойдаланиш инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолди. Шу боис, мўмин-мусулмонларга транспорт воситаларидан фойдаланишга доир қоидалар ва одобларни билиш, уларга оғишмай амал қилиш лозим.

Ислом дини йўл ҳаракати қоидалари ва одобларини ўзининг бош манбаларида баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳивасалламнинг (Мен олийжаноб ахлоқларни батамом этиш учун юборилдим), деган сўзлари борада керакли хулоса чиқариш учун етарли. Шундай тартиб-қоидаларга бошқалар амал қилиб, бахтиёр ҳаёт кечириб турган бир пайтда сизу биз уларга риоя этмай турли машаққатларга дучор бўлишимиз, албатта, ачинарли ҳол.

Ёғингарчилик мавсуми бошланиши билан атрофимизда йўл- транспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, афсуски, бунинг ортидан инсонлар вафот этмоқда ёки бир умрга ногирон бўлмоқда. Энг ачинарлиси, ёшлар ва болалар авариялар оқибатида ҳалок бўлмоқда. Бунинг асосий сабаблари – қоидаларга амал қилмаслик, йўл талашиш ёки автомашинани нотўғри “парковка” қилиш кабилардир.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳаётлари давомида ўша вақт ва шароитига керак бўлган йўл тартибларини жорий қилганлар. Сафарлар асносида бирор жойга қўнилганда ҳам бошқа йўловчиларга халақит бермаслик чора-тадбирлари кўрилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида йўлнинг ҳам инсонлар зиммасида ҳақи борлигини айтганлар ва: (Йўлга ўз ҳақини беринглар), дея амр қилганлар. Ҳатто, йўловчиларнинг ҳақини эътиборга олиб, йўл ўртасида намоз ўқишдан қайтарганлар. Ҳадисларда йўлнинг одоб ва аҳкомлари, пиёда ва уловда юришга доир таълимотлар мукаммал баён қилинган.

Ислом дини аҳкомларини жорий қилишда инсоннинг дини, жони, шаъни, ақли ва молининг ҳимоясини мақсад қилган. Чунки, инсон яшаб турган ушбу дунё мазкур нарсалар устига бино қилинган бўлиб, ундаги фаровон ҳаёт ўшаларнинг тўлиқ муҳофаза этилиши, дахлсизлиги, уларга нисбатан ҳар қандай тажовузнинг бартараф этилиши билан боғлиқдир.

Демак, йўл ҳаракати асносида содир бўладиган йўл-танспорт ҳодисаларининг олдини олиш, яъни ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдаларнинг ҳаётини ва саломатлигини сақлаш, автомобилларни турли талофатлардан асраш инсоннинг жонини ва молини муҳофаза этишнинг бир кўриниши ҳисобланади.

Демак, йўл ҳаракати қоидалари инсон ҳаётининг 7 таъминлашга қаратилган. Бугунги кунда амалда жорий ҳаракати қоидалари билан танишар эканмиз, уларни фиқҳий қоидаларга, жумладан, (зарар бартараф этилади), (зарарни бартараф этиш ва фойдани жалб қилиш), (зарар келтириш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ), (жамиятнинг манфаати якка шахсларнинг манфаатидан устун туради) каби шаръий қоидаларга ҳамоҳанг асосларга таянганини кўрамиз. Бу борада асосий далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: (Зарар бериш ҳам йўқ, зарарланиш ҳам йўқу, деган ҳадиси шарифларидир.

Шундай экан, масжидларга келаётганда автомашиналарни автотурагоҳларга қўйинг ёки масжиддан узоқроқдаги ҳоли ёрга жойлаштириб келинг. Яна бир оғриқли масала шуки, мактаб-боғча каби ёш болалар кўп ҳаракатланадиган йўлларда тезликни ошириш ёки қоидага  амал қилмаслик оқибатида ўтган даврда минглаб болалар ҳалок бўлганини эшитяпмиз. Бу жуда ташвишланарли ҳолатдир.

Динимизда йўл қоидаларига амал қилиш вожиб. Унга риоя қилмаган одам гуноҳкор бўлади. Шундай экан, қоидаларга амал қилайлик, бировнинг ҳаётига зомин бўлмайлик. Ҳар бир инсоннинг уйида ота-онаси, аҳли аёли ва фарзандлари кутаётганини зинҳор унутманг.

 

Отабек ЮЛДОШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар