Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарманг

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарманг

21 декабрь 2022 йил
135
0

Барчамизга сир эмаски, ҳозирги кунда транспорт воситаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиб бормоқда. Бу эса ўз транспорт воситалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг ошишига ҳам сабаб бўлмоқда. Энг ачинарлиси ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу каби ҳуқуқбузарликлар нафақат ҳайдовчиларнинг балки йўловчи, пиёда ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг соғлиғига ва мол-мулкига зиён етказмоқда.

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасида маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра, Ушбу модданинг биринчи қисми санкциясида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима жазоси, иккинчи қисмида худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси, шунингдек, учинчи қисмида алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 136-моддасида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши учун ҳам жарима, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва маъмурий қамоқ жазо чоралари белгиланган.  

Статистик маълумотларга кўра, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ жами
27 нафар шахсга нисбатан 27 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган.

Шундан, 26 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган бўлиб, 18 нафар шахсга нисбатан жарима, 5 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ, шунингдек, 17 нафар шахслар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, 1 нафар шахсга нисбатан юритилган иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига асосан ҳаракатдан тугатилганлигини кузатишимиз мумкин.

Мазкур маълумотлар таҳлил қилинганида мазкур давр мобайнида аёллар, вояга етмаганлар ҳамда 60 ёшдан шахслар томонидан содир этилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида нафақат ҳукуматимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади десак муболаға бўлмайди. 

Мақсуд ЭРНАЗАРОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

 


                                 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар