slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Маданият марказида сайёр қабул ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Маданият марказида сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани Маданият марказида сайёр қабул ўтказилди

24 октябрь 2023 йил
121
0

Фуқароларнинг кундалик турмуш тарзини тизимли равишда ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни манзилли равишда бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Арнасой тумани 3-сектор раҳбари томонидан жойларда сайёр қабуллар уюштирилмоқда.

Ана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Арнасой туман ИИБ бошлиғи, подполковник Рустам Умматқулов ва Арнасой тумани Халқ қабулхона мудири Бекмурод Норовлар  тумандаги Олтин водий маҳалласида жойлашган Маданият марказида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг бир қатор муаммолари муҳокама қилиниб, ечимини топиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда 3-секторга қарашли маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг 9 та мурожаатлари кўриб чиқилди ва маблағ ҳамда вақт талаб этилганлиги боис мазкур мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида Олтин водий маҳалласида оила турмуш доирасида жиноят муҳокамаси ҳам ўтказилди.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар