Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Расмий муносабат: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Расмий муносабат: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

23 октябрь 2023 йил
116
0

 

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти.

Яқинда “Ёшлар” телеканали “Янги давр” кўрсатувида Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги айрим мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарликлар суст кетаётгани хусусан иссиқлик таъминоти тизимидаги камчиликлар ҳақида сўз борган. 

Ҳақиқатдан ҳам Арнасой туманидаги айрим ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118–сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 16 та ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича туман ҳокимлиги билан “Ҳосилот сервис” МЧЖ ўртасида келишув битими тузилган.

Мазкур битим асосида 7 та умумтаълим мактаблари, 4 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 1 та мусиқа ва  1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 1 та туман Маданият бўлими ҳамда 1 та оилавий поликиникада иситиш тизимларини куз-қишга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 16 та ижтимоий объектларни иситиш учун туман молия бўлими томонидан 423 млн 800 минг сўм маблағлари чиқарилиб кўмир маҳсулотлари етказиб берилган.

Бундан ташқари туман молия бўлими томонидан қурилиш мантаж ишлари учун 914.0 млн сўм мабағ яъни 53 % тадбиркорга ўтказиб берилиб, “Ҳосилот сервис” МЧЖ томонидан 8 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилиб, қолган 8 та объектларда қурувчилар томонидан иситиш системалари ўрганилиб, таъмир талаб бўлган қисмлари тамирланмоқда.

Шунингдек Бўстон МФЙдаги 5-сонли умумтаълим мактабини иситиш сестемасини яхшилаш мақсадида 90 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида қайт этиш керакки қарорда кўзда тутилганидек ижтимоий соҳа объектлари бўйича туман ҳокимлиги билан “Ҳосилот сервис” МЧЖ ўртасида келишув битимига асосан 10 йилга иситиш тизимларида куз-қиш мавсумида ўз фаолиятини олиб боради.

 Ҳар қандай фикр ва мулоҳазалар бўлмасин биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан хурсандмиз! 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар