Диққат эълон
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сон қарори ижроси юзасидан Арансой туманидаги 43 та ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шериклик асосида берилади.
Шундан:
Умумтаълим мактаблари – 22 та;
Мактабгача таълим ташкилотлари – 11 та;
Соғлиқни сақлаш – 6 та;
Маданият, мусиқа ва спорт – 4 та;
Эслатиб ўтамиз мазкур ижтимоий соҳа объектлари 10 йил муддатга битим имзоланиб, шартнома тузилади.
Ҳурматли тадбиркорлар, сиз учун қулай имконият бўлган ушбу қарор ижросини таъминлашга шошилинг!
Таклиф ва мурожаатлар:
Арнасой туман туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўлими
Мурожаат учун тел:
72 372-12-88
99 550-00-61
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасойда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси депутатлар назоратида](/uploads/posts/2022-11/medium/1668779612_4.jpg)
![“Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар](/uploads/posts/2022-08/1660571177_1654251564_1651811532_2aror-kengash.jpg)