slot gacor
slot gacor
 Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича Брифинг ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича Брифинг ўтказилди

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича Брифинг ўтказилди

10 март 2022 йил
356
0

2022 йил 10 март куни Арнасой туман ҳокимлигида «Арнасой туманида Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш» мавзусида брифинг ўтказилди. Унда Арнасой туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов ахборот берди.

Арнасой туман бўйича 13 та маҳалла мавжуд бўлиб шундан 10 таси, яъни 89 % га санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинди. Ўтган 2021 йилда “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалини моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида 1 та махсус техника ва 16 та чиқинди контейнерлари жойлаштирилиб фойдаланишга топширилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумани ҳудудига 2021 йил кузги мавсумда жами 543 900 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 487 500 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилди.

Жумладан туман бўйича 2021 йил куз мавсумида 487 минг 500 дона манзарали, мевали дарахт кўчатлари ҳамда қаламчалар экилиб режага нисбатан 89,6 % га бажарилди.

Жорий 2022 йилда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида умумий режа 1 млн 199 минг 800 дона бўлса, шундан баҳорги мавсумда 785 минг 600 дона, кузги мавсумда 543 900 дона экилиши режалаштирилган.

Баҳорги мавсумда туманимиз бўйлаб 10 март ҳолатига 308 минг 622 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилди.

Шунингдек, туман ҳокимининг 01.02.2022 йилдаги 21-3-43-Q/22-сон қарори билан тумандаги Ғолиблар МФЙда 8 гектар ер майдонда “Яшил майдонлар” ва “Жамоат парк”ларини барпо этиш бўйича чора-тадбир дастурлари тасдиқланиб, ҳозирда мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда.

Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун мажбурий тўловлардан дебитор карздорлик 575,5 млн сўмни ташкил этади. Ушбу қарздорликни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунигдек 2022 йил давомида ижтимоий соҳа объектлари бўйича халқ таълимига қарашли 17 та умумтаълим мактабларидан, Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 9 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 5 та жойлардаги тиббиёт пунктлари, туман ташкилотлари 15 та чиқинди контейнерлари билан таъминланади.

Худуддаги 21 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш чоралари кўрилади.

Санитар тозалаш хизмалари кўрсатганлик учун муддати ўтган дебитор карздорликларни ҳар ойда белгиланган режага мавжуд дебитор қарздорликнинг 5 % қисмини қўшиб бажариш орқали йил якунигача 50 % га қисқартириш чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокими томонидан 03.01.2022 йилда тасдиқланган 15.01.2022 йилда вилоят ҳокимлигида №01-60-рақам билан рўйхатга олинган 2022 йилнинг баҳор мавсумида кўчат экишнинг прогноз кўрсатгичларига асосан 2022 йилнинг баҳор мавсумида 785 минг 600 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, кўчат экиш ишлари доимий назорат килиб борилади.

Туман ҳокимининг 01.02.2022 йилдаги “Вилоят ҳокимининг 2022 йил 10-январдаги 11-3-0-Q/22-coнли қарорининг ижроси тўғрисида’ги 21-3-43-Q/22-сонли қарорига асосан туман ҳудудида 2022-2024 йилларда 8 гектар майдонда “Яшил боғлар” барпо этиш бўйича тасдиқланган дастур асосида бажарилиши назоратга олинган.

Бир турдаги дарахт кўчатлар экилган намунавий кўчалар ташкил этиш ишлари белгиланган муддатда бажарилиши юзасидан назорат ўрнатилган.

Тумандаги барча саноат корхоналари ҳудудлари ва унга туташ ҳудудларда чанг-газларни ўзида тутиб қолувчи йирик баргли дарахтлар экилади.

Сув объектлари муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланадиган сув объектлари мавжуд эмаслиги.

2022 йилдаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз таъминланишини келишиб олинди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни, мораторий талабларига зид равишда, кесиб юборилган ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Бу борада Жиззах вилояти Арнасой тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар