slot gacor
slot gacor
 Расмий муносабат » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

Расмий муносабат

28 сентябрь 2023 йил
110
0

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти.

Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.

«Aks_sado» интернет ижтимоий тармоқларида “103 гектарлик дарахтзор қуриб кетди. Бунга ким жавобгар?” сарлавҳа остида танқидий мақола тарқалган.

Ҳақиқатдан ҳам 2021-2022 йиллари Айдар-Арнасой кўли атрофида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида самарали ишлар олиб борилиб, “Ўзавтосаноат”  АЖ томонидан 100 гектар майдонда 7 турдаги  “Ясин”, “Каталпа”, “Қайроғоч”, “Повлония”, “Клён”, “Софора” ҳамда “Сасна” каби манзарали кўчат экиш ишлари 3 босқичда амалга оширилган.

Экилган кўчатларни парвариш қилишда суғориш тизмини тўғри йўлга қўйиш мақсадида “Ўзавтосаноат”  АЖ томонидан Айдар-Арнасой кўлидан суғориш тармоқлари орқали томчилатиб суғориш ишлари амалга оширилган.

Аммо сувнинг шўрлиги туфайли ўсимликлар дунёсига яъни экилган кўчатлар зарарланган. Шундан сўнг катта сув ташийдиган юк машинасида ҳам кўчатларни суғориш ишлари амалга оширилган бўлсада 100 гектарлик майдонни тўлиқ қамраб ололмаган.

Шунингдек, ўтган 2022 йилнинг қиш мавсумида аномал совуқ бўлганлиги туфайли қарийб 80-90 фоиз кўчатлар зарарланган. Натижада 2023 йилга келиб кўчатлар ривождан тўхтаб қолган.

 Мазкур кўчат экилган майдон “Ўзавтосаноат”  АЖга қарашли бўлиб, ушбу ер майдони ҳам Фориш тумани ҳудуди ерларига киради. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида масъуллар ўрганиш ишлари олиб боришмоқда.

Ҳар қандай фикр ва мулоҳазалар бўлмасин биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан хурсандмиз!

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар