slot gacor
slot gacor
 РАСМИЙ МУНОСАБАТ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

07 август 2023 йил
105
0

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти.

Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Eltuz 2022 ва Танқид ва Таҳлил каби интернет ижтимоий тармоқларида “Президент мактаби қурилишида ишлаган усталарнинг иш хақлари берилмагани, адолат йўқлиги учун Россияга ишлагани кетгани мурожаат қилинмоқда” сарлавҳали видеохабар Арнасой туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Арнасой тумани (16 – Бобо Файзиев СИУ) Янгибўстон МФЙда барпо этилган Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабнинг қурилиш ишларида қатнашган усталар квадрат метр ҳажмда бажарган ишларини иш бошқарувчига топшириб иш ҳақларини олишган.

Шунингдек, жорий 2023 йил январ феврал ойлари давомида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабида бўяш ва андавалаш ишларини олиб борган мурожаатчи каби фуқароларнинг бу ишлари учун тўлиқ иш хақлари тўлаб берилган.

Мурожаатчи усталар тамонидан қўшим қилинган ишлар якунига етказилмай ва “SANXA BUILD” МЧЖ иш бошқарувчисига ҳам хабар бермай иш жойдан кетиб қолишган. Усталар тамонидан қўшимча бажарган ишлари топширилмаганлиги боис ҳисоб-китоб ҳам қилинмаган, – дейди SANXA BUILD” МЧЖ раҳбари Хасан Марипов. – Мурожаат қилган фуқаро келиб қўшимча бажарган ишлар якуни бўйича сифатли тамомлаганлигини кўрсатиб топширса, ҳисоб-китоб қилиниб иш ҳақи тўлиқ равишда тўлаб берилади.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича SANXA BUILD” МЧЖ раҳбари Хасан Марипов қурувчи усталарнинг бажарилган иш ҳажми учун иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилганлиги ҳамда усталар тамонидан кимнинг ҳақи қолиб кетган бўлса тўлаб беришлигини маълум қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан Арнасой туман прокуратураси тамонидан  ҳам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳар қандай фикр ва мулоҳазалар бўлмасин биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан хурсандмиз!

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар