Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Инсон ҳуқуқларини таъминлаш - бош мақсадимиз.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш - бош мақсадимиз.

24 февраль 2023 йил
95
0

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, авалло, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳатларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлари Конститутциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумаладн Бош қомусимизнинг II-боб 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократикҳуқуқваэркинликлар Конституция вақонунларбиланҳимояқилинади. Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир алоҳида шахснинг қадр-қиммати ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир. Улар ҳуқуқий давлат конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этиб, шахснинг ҳуқуқий мақоми асосини ва асосий ҳуқуқларини мужассамлаштиради.

Иккинчи жаҳон урушининг фожиали оқибатлари инсон ва фуқаро ҳуқуқлари институтини ривожлантиришни ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига қўйди. Натижада халқаро миқёсда инсон ҳуқуқлари кафолатланиши соҳасида сифат жиҳатдан янги босқич бошланди. 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси ўзининг 217 А (III) – резолюцияси билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилди. Декларациянинг Муқаддимасида “Бош Ассамблея мазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур” деб эълон қилинган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида:

-яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик;

-қийноқ ҳамда бошқа шафқатсиз муомала ва жазо турларидан озод бўлиш;

-суд орқали ҳимояланиш;

-эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш эркинлиги;

-турар жой дахлсизлиги;

-сўз эркинлиги;

-виждон ва дин эркинлиги;

-тинч йиғилишлар ўтказиш эркинлиги;

-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи;

-билим олиш, меҳнат қилиш, дам олиш ҳуқуқи;

-ижтимоий таъминот ва бошқа шу каби ҳуқуқлар кафолатланиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг барча принципиал қоидаларини ўзида мужассамлантирган. Конституциямизнинг 30 дан ортиқ моддаси бевосита инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган.

Конституциямизда инсоннинг қуйидаги шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамлаб қўйилган:

-яшаш ҳуқуқи (24-модда);

-шахсий эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқи (25-модда);

-шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оилавий ҳаётига арашишдан, ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан ҳимояланиш, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилмаслик, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи (27-модда);

-эркин равишда бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, келиш жойини ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи (28-модда);

-фикрлаш ва сўз эркинлиги,ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи (29-модда);

-мулоқот, тарбия, таълим ва ижод қилишда ўз она тилидан фойдаланиш, тилни эркин танлаш ҳуқуқи (4-, 42-моддалар);

-виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи (31-модда);

-мулкка бўлган ҳуқуқ (36-модда);

-меҳнат қилиш ҳуқуқи (37-модда);

-дам олиш ҳуқуқи (38-модда)

-ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи (39-модда);

-малакали тиббий хизмат олиш ҳуқуқи (40-модда).

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга эга:

-давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи (32-модда);

-йиғилиш, митинг ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи (33-модда);

-бирлашишга бўлган ҳуқуқ (34-модда);

-мурожаат қилиш ҳуқуқи (35-модда);

-сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи (117-модда).

Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлигидан келиб чиққан ҳолда давлатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бир қатор мажбуриятлари ҳам қайд этилган, хусусан:

-давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши, халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши керак;

-давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир;

-давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди;

-мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинади, уларнинг ривожланиши учун шароит яратилади.

Фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш воситаларига эга. Ушбу воситалар қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  1. Тегишли давлат органларига шикоят билан мурожаат қилиш. Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатлар тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.

2.Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судга ариза билан мурожаат қилиш. Фуқаролар давлат органлари ва бошқа органларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан), шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

 

Акмал УРИНОВ,

Жиззах туманлараро

маъмурий судининг раиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар