Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » КОНСТИТУЦИЯ –БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

КОНСТИТУЦИЯ –БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

08 декабрь 2022 йил
156
0

Ҳар бир халқ, миллат ўз истиқлолига эришганидан сўнг жаҳонда янги мустақил давлат сифатида ташкил топганлиги, мақсади, келажак истиқболларини Конституцияда белгилаб қўяди. Чунки дунёдаги мавжуд конституцияларнинг барчаси уларни ижод этган халқнинг, миллатнинг сиёсий тафаккури, маънавияти ва маданияти билан узвий боғлиқдир. Худди шу маънода Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам халқимиз табиатига мос барча маънавий-маданий қадриятларни, халқимиз донишмандлигини, ахлоқий фазилатларини ўзида мужассам этган. Асосий қонунимиз йиллар давомида халқимизнинг дилидан жой олди, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда мажбуриятларини ўзида мужассам этган дастурул амал сифатида намоён бўлди. Йиллар ўтган сайин Конституциямизнинг мукаммаллиги, ҳаётийлиги, унинг келажакнинг ҳам талабларига жавоб бера олиши исботланмоқда. Бу эса истиқлолнинг илк йилларида Асосий қонунни яратиш йўлида амалга оширилган улкан ва машаққатли меҳнат самарасидир. Ўтган давр ичида нимага эришган бўлсак Конституция асосида амалга оширилди, унинг нормаларига амал қилган ҳолда эришдик.

Конституциямизнинг 13-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва мустақиллик йилларида қабул қилинган барча қонунларимиз, олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шу улуғ мақсад йўлида давлатимиз умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланиб, фуқароларимизнинг эркинликлари, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаб келмоқда. Истиқлол йилларида Юртбошимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида миллий қонунчилигимизда нафақат инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, балки инсонпарварлик тамойиллари ҳам кучайтирилди.

Мухтасар қилиб айтганда Конституция - тараққиёт гарови.

Демак, қонунларга қатъий амал қилсак, давлат ва жамият олдидаги бурчимизни адо этган, қолаверса мамлакатимизни гуллаб яшнашига ҳисса қўшган бўламиз.

 

С.Низомов

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар