Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Конституция – асосий қонунимиздир

Конституция – асосий қонунимиздир

20 январь 2023 йил
110
0

2022 йилнинг 8 декабрь куни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллик байрамини нишонладик.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги давлатчилик пойдеворини барпо этишдаги аҳамияти бебаҳо, жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, маънавий, ижтимоий сохаларини тубдан ислох этишдаги ўрни эса беқиёсдир.

Мамлакатимиз мустақиликка эришгандан сўнг босиб ўтилган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, тон маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

Бу борадаги ютуқларимизни энг авволо Конституция билан боғлашимиз бежиз эмас албатта, асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар давомида орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатларини белгилаб берди.

Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди.      

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириб, муштаркалик касб этганлиги учун хам Асосий Қонунимиз мамлакатда рўй бераётган барча жараёнларга ҳаётбахш таъсир ўтказиб келмоқда.

Конституция Ўзбекистонни дунёвий демократик давлат сифатида танитди. Унда кўп миллатли халқимиз, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги эътироф этилган. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб тан олинган ва ҳар тарафлама кафолатланган.

Конституция ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда Ватан, миллат, ўзлик, тарих ва айни пайтда бугунимиз ҳамда келажагимиз яққол гавдаланади.

Сўнги йилларда амалга ошрилган ислоҳотлар жараёни, тарихий ўзгаришлар, шиддатли давр замонга мос ҳаракат ва ўзгаришларни талаб этмоқда. Бу борада халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятимизда инсон қадри ва унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишини кафолатлаш, инсон ҳуқуқлари жамиятда олий қадрят сифатида тан олиниши, бу эса Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг бош мақсади эканлиги барчамизга аён.

Шу маънода жорий йилнинг 25 июнь куни умумлалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида ҳам ушбу тамойиллар бош ўринни эгаллайди. Конституциявий қонун лойиҳасига кўра Бош қомусимизнинг
66-моддасига 170 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган. Бу ўзгаришлар замирида албатта доно халқмизнинг эзгу мақсадларини, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш каби эзгу мақсадлар ётибди.

Халқимизнинг фаровон хаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Бош Қомусимизнинг асосий мақсади. Бугун мамалакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг замирида ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам.  Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига кўра “инсон- жамият - давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойиллари асосида халқпарвар давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий мухофазасини кучайтиришга, хусусий мулк дахлсизлигига қаратилган.   

   

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар