slot gacor
slot gacor
 Янги ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янги ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди

Янги ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди

19 октябрь 2023 йил
137
0

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида яшил макон бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб берди ва 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида Арнасой туманида жорий йилнинг баҳор мавсумида туманда 779,3 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган эди. Мавсум давомида халқимизнинг саъй-ҳаракати билан 788,2 минг (101,1 фоиз) кўчатлар экилди.

Шунингдек, куз мавсумида эса 525,1 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган. Айни вақтда Арнасой тумани кузги кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, тумандаги Оқбулоқ СИУ ҳудудидаги “Янгибўстон сардори” фермер хўжалигининг дала чети атрофида ташландиқ бўлиб ётган 50 сотих майдонга 1200 дона тут кўчатлари экилди.

Кўчат экиш ишларида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов, Арнасой туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Мунаввар Собиров ҳамда СИУ ва фермер хўжалик раислари иштирок этишди.

Албатта, ердан самарали фойдаланиш, кўчат экиб, боғ яратишда арнасойлик деҳқонлар учун кундалик ишдир, бу борада етарли тажрибага ҳам эга. Бу савобли ишларни давом эттириш учун кузги мавсумда ҳам ҳиммат камарини боғлаб, бошқаларга ўрнак бўлиб, уста деҳқон деган номни оқлайдиган паллада енг шимариб кўчат экиш ишлари дастлабки кунидан бошлаб чинаккамига жомбозлик кўрсатиб келишмоқда. 

– Жорий йилнинг 1 декабрга қадар хўжалик ерларининг бўш турган жойлари ва дала четларига 348,8 минг туп кўчат экилади, - дейди Арнасой туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Мунаввар Собиров. – Фермер далаларининг ҳар қаричи боғ-роғга айланади, қўшимча даромад қилиш имконияти яратилади.

Дарахт экиш ва уни парваришлашни шунчаки мажбурият эмас, Ватан олдидаги бурч, аждодларимиздан мерос қолган қадрият сифатида қабул қилайлик!

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар