slot gacor
slot gacor
 Арнасойда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда

Арнасойда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда

09 февраль 2023 йил
111
0

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Арнасой тумани ҳудудига  2023 йилнинг баҳор фаслида жами 785 минг 600 дона манзарали,  мевали дарахт кўчатлари ва бута қаламчалари экилади.

Жумладан Арнасой тумани Гулбаҳор МФЙдан 3 км узоқликда жойлашган Жамбул кўчасида 70 та хонадон мавжуд бўлиб, мазкур аҳоли пункти атрофидаги бўш турган 3 гектар ермайдон ҳам яшил маконга айлантиралади.

Ҳозирда "Яшил макон" доирасида 10 минг дона тут кўчатлар ва 20 минг дона терак кўчатлари экилиши режалаштирилиб, 2,2 км оқава сув тармоқлари олиб келини белгилаб олинди.

Ҳозирда туманимиз бўйлаб манзарали, мевали дарахт кўчатлари ва бута қаламчалари экиш ишлари йўлга қўйилмоқда, - дейди Арнасой туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Адилов. – Бундан ташқари Жамбул массивида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 1,2 км ичимлик сув қувурлари ётқизилиб, 3 км ички йўллар шағаллаштирилади.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар