slot gacor
slot gacor
 Арнасойда қайта тикланувчи энергия манбаси яратилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда қайта тикланувчи энергия манбаси яратилди

Арнасойда қайта тикланувчи энергия манбаси яратилди

12 октябрь 2023 йил
129
0

«Илм ва таълимнинг қадрига етиб, давлатимизда илм ва таълим ўрганиш билан муҳит яратилса, боболаримизга муносиб ҳаёт ва келажакни қура оламиз!» — Ш.М. Мирзиёев

Бугунги кунда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар устида ёш олимлар ва тадқиқотчилар бир қаторда баркамол авлод тўгарак раҳбарлари ҳам илмий изланишлари орқали ўсиб келаётган ёшларга ибрат бўлиш билан бир қаторда қизиқишларини орттирмоқда.

Арнасой туман Баркамол авлод болалар мактабининг робототехника ўқувчиларининг бугунги амалий машғулот дарсида эколагик соф энергия манбаси бўлган “Шамол генератори” қурулмаси яратилди.

Эндиликда ушбу “Шамол генератори” қурулмаси орқали Баркамол авлод болалар мактаби ҳовлиси кечаси ёруғ ҳолатда бўлишига замин бўлади. Шунингдек ушбу қурилма орқали электр энергияси тежалишига қолаверса мактаб бюджетига салмоқли ҳисса қўшади.

 – Муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасидаги изланишларимиз туфайли эколагик соф энергия манбаси бўлган “Шамол генератори” қурулмаси яратилди, – дейди Арнасой туман Баркамол авлод болалар мактабининг робототехника тўгарак раҳбари Пўлат Муродиллаев. – Мураккаб бўлмаган эхтиёт қисмлардан ташкил топган, ускунани уй шароитида тайёрлаш ҳамда турли жойда ишлатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, шамол электр қурилмаларини яратилиши қўшимча иш ўринларини яратади, бошқа анъанавий электр қурилмалар билан бирга қўлланилиши электр таъминоти ишончлилигини оширади, экологик тоза, электр энергияни сарфини камайтириш имконини беради, жойини ўзгартириш ва шамол ҳамда сув оқимларидан фойдаланиб ишлатиши мумкин.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар