Бугунги кунда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар устида ёш олимлар ва тадқиқотчилар бир қаторда баркамол авлод тўгарак раҳбарлари ҳам илмий изланишлари орқали ўсиб келаётган ёшларга ибрат бўлиш билан бир қаторда қизиқишларини орттирмоқда.
Арнасой туман Баркамол авлод болалар мактабининг робототехника ўқувчиларининг бугунги амалий машғулот дарсида эколагик соф энергия манбаси бўлган “Шамол генератори” қурулмаси яратилди.
Эндиликда ушбу “Шамол генератори” қурулмаси орқали Баркамол авлод болалар мактаби ҳовлиси кечаси ёруғ ҳолатда бўлишига замин бўлади. Шунингдек ушбу қурилма орқали электр энергияси тежалишига қолаверса мактаб бюджетига салмоқли ҳисса қўшади.
– Муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасидаги изланишларимиз туфайли эколагик соф энергия манбаси бўлган “Шамол генератори” қурулмаси яратилди, – дейди Арнасой туман Баркамол авлод болалар мактабининг робототехника тўгарак раҳбари Пўлат Муродиллаев. – Мураккаб бўлмаган эхтиёт қисмлардан ташкил топган, ускунани уй шароитида тайёрлаш ҳамда турли жойда ишлатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, шамол электр қурилмаларини яратилиши қўшимча иш ўринларини яратади, бошқа анъанавий электр қурилмалар билан бирга қўлланилиши электр таъминоти ишончлилигини оширади, экологик тоза, электр энергияни сарфини камайтириш имконини беради, жойини ўзгартириш ва шамол ҳамда сув оқимларидан фойдаланиб ишлатиши мумкин.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати