slot gacor
slot gacor
 Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносини алтернатив энергия манбаи билан таъминлаш тўғрисида » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносини алтернатив энергия манбаи билан таъминлаш тўғрисида

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносини алтернатив энергия манбаи билан таъминлаш тўғрисида

03 август 2022 йил
124
0

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносини алтернатив энергия манбаи билан таъминлаш мақсадида қуёш электр энергияси панеллари ўрнатиш учун маблағ ажратиш тўғрисида.     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 8 апрелдаги КҚ-331-IV-сонли Қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хизмат йиғилишининг 2021 йил 6 декабрдаги 26-сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил
    8 апрелдаги КҚ-331-IV-сонли Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносини алтернатив энергия манбаи билан таъминлаш мақсадида қуёш электр энергияси панеллари ўрнатиш учун 140,0 (бир юз қирқ миллион) млн.сўм маблағ ажратиш вазифаси юклатилсин.
  3. Ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Умуровларга топширилсин.
  4. Мазкур қарор “Арнасой тонги” газетаси ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

Туман Кенгаши раиси                              Х.Алимарданов

aror_tuman_dsiga_uesh_panellari_uchun_mabla_azhr_.pdf [262,96 Kb] (юклаб олинди: 5)

Онлайн: aror_tuman_dsiga_uesh_panellari_uchun_mabla_azhr_.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар